Футбол бўйича U-23 Осиё Кубоги гуруҳ босқичи 2-тур ўйинлари 18 апрель, пайшанба куни бўлиб ўтди.
Қатар U-23 терма жамоаси Иорданияга қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 40-дақиқасида Алязиди ҳисобни очди. 52-дақиқада эса иорданиялик футболчи Ҳаж пенальтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади. Ҳакам қўшиб берган дақиқаларда эса қатарлик Алманаи жамоасига ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.
А гуруҳининг яна бир ўйинида Индонезия Австралия билан тўқнаш келди. Биринчи бўлимнинг сўнгида Индонезия футболчиси Тегу томонидан урилган гол терма жамоасига кичик ҳисобдаги ғалабани олиб келди.
2-турдан сўнг гуруҳдаги вазият қуйидагича кўриниш олди: Қатар 6 очко билан пешқадам, Индонезия ҳисобида 3 очко мавжуд. Иордания 1 очко билан 3-поғонани банд этган бўлса, Австралия 1 очко билан гуруҳ аутсайдерига айланди.
U-23 Осиё Кубоги
2-тур
18 апрель, пайшанба
Иордания U-23 — Қатар U-23 1:2
Голлар: 0:1 — 40 Алязиди, 1:1 — 52 Ҳаж (пенальти), 1:2 — 90+14 Алманаи
Индонезия U-23 — Австралия U-23 1:0
Гол: 1:0 — 45 Тегу. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди