13:30 / 19.04.2024
334

Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам!

Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам!
Россия чемпионати қизғин паллага кирди. Юқори ўринлар учун курашаётган клублар ҳам, Премьер-лигадаги ўрнини сақлаб қолиш илинжида ҳаракат қилаётган жамоалар ҳам жиддий рақобатга дуч келмоқда.

Премьер-лиганинг 24-турида ўз иқтидорини намойиш эта олган ёш ўйинчилар ҳам кўзга ташланди. Футболни ёритиб келаётган нуфузли манба – championat.com сайти 24-турда энг яхши ўйин кўрсатган 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингини тузди.

Экспертлар беллашувларда ҳар томонлама иқтидорини намойиш қила олган беш нафар истеъдод эгасини танлади.

“Топ-5”га кирган футболчилар билан танишинг. Рўйхат пастдан юқорига қараб таснифланган ҳолда ҳавола этиляпти.

5-ўрин: Ярослав Михайлав (20 ёш, “Оренбург”)

Ярослав Михайлов ишончли ҳаракатлари билан ярим ҳимоя чизиғидаги устунликни таъминлаб келмоқда. “Нижний Новгород”га қарши учрашувда 20 ёшли футболчи рақибдан уч маротаба тўпни олиб қўйди, иккита зарбани блоклади, пасларининг 82 фоизи аниқ бўлди ва бир маротабадан муваффақиятли дриблинг қўллаб, фол ҳам ишлади.

4-ўрин: Кирилл Кравцов (21 ёш, “Сочи”)

21 ёшли ярим ҳимоячи “Спартак”га қарши учрашувда катта ҳажмдаги ишни бажарди. Кирилл рақибдан олти маротаба тўпни олиб қўйди, ҳаводаги курашда икки марта устунлик қилди, пасларининг 78 фоизи аниқ чиқди, дарвозага хавфли зарба берди. Кравцов “Сочи” етакчиси ҳисобланади ва жамоа юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолиши кўп жиҳатдан шу ўйинчига боғлиқ.

3-ўрин: Алекс Фернандес (21 ёш, “Балтика”)

21 ёшли бразилиялик Россияга келганидан бери энг яхши учрашувини ўтказди. Ярим ҳимоячи “Ахмат” дарвозасига учта тўп киритди. Фернандес ажойиб дриблинги ва яккакурашлардаги ҳаракатчанлиги билан ҳам ажралиб турди.

2-ўрин: Данила Козлов (19 ёш, “Балтика”)

Козлов “Балтика”га қишда олиб келинганди ва қисқа фурсатда жамоа етакчиларидан бирига айланди. “Ахмат”га қарши учрашувда фаол ўйнаб, дарвоза томон иккита зарба йўллади, пасларининг 79 фоизи аниқ чиқди, рақибни алдаб ўтиш ва яккакурашларда ўзини кўрсата олди.

1-ўрин: Аббосбек Файзуллаев (20 ёш, ЦСКА)

Қишда Ўзбекистон терма жамоаси сафида Осиё кубогида иштирок этган Аббосбек Файзуллаев чемпионатнинг баҳорги қисмини бироз қийин бошлади. “Крилья Советов” билан баҳсда бошланғич таркибда майдонга тушмай, заҳирадан ўйинга қўшилди. “Сочи”га қарши баҳсда умуман қатнашмади.

Лекин кейинчалик яна асосий таркибдаги жойини қайтариб олган ўзбек легионерининг бошланғия таркибда майдонга тушиши дарров натижа келтирди. “Факел”га қарши баҳсда гол урган Файзуллаев “Локомотив” билан бўлган муҳим ўйинда Тамерлан Мусаевга голли пас оширди. Умуман, Аббосбек жамоасининг учалага голида бевосита иштирок этди.

Бундан ташқари, рақиб дарвозасига тўртта аниқ зарба йўллади, дриблинг кўрсатди, икки бор рақибдан тўпни олиб қўйди, пасларининг 77 фоизи аниқ бўлди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам!