01:59 / 20.04.2024
454

Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди!

Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди!
Шу кунларда Қатарда 23 ёшгача бўлганлар ўртасида Осиё кубоги бўлиб ўтмоқда. Унда Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Вакилларимиз ҳозирча мусоба гуруҳ босқич доирасидаги биринчи ўйинни ўтказди.

Мусобақа старти учун берилган якуний қайдномага Аббосбек Файзуллаев, Умарали Раҳмоналиев, Ҳожимат Эркинов, Абдуқодир Ҳусанов ҳамда Иброҳимҳалил Йўлдошев каби хорижда тўп тепаётган легионерлаиримиз киритилди.

Қозоннинг "Рубин" клубида ҳаракат қилаётган Умарали Раҳмоналиев Тошкентдаги йиғиндан бошлаб, термамиз таркибида. Қозоғистоннинг "Қайрат" клуби аъзосига айланган Йўлдошев ҳам термамиз ихтиёрига келиб қўшилди ва ҳатто Малайзияга қарши учрашувда майдонга ҳам тушди.

ЎФА 16 март куни Хожимат Эркиновнинг Осиё кубогида иштирок этиши борасида келишувга эришгани ва футболчимиз яқин вақт ичида терма жамоа ихтиёрига етиб келиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эди.

"Ланс" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам эртага бўлиб ўтадиган "Клермон"га қарши беллашув қайдномасига киритилди. Ҳусанов ҳам катта эҳтимол билан плей-офф босқичидан аввал Қатарга боради.

Бундан ташқари, ўйинлари билан ЦСКАни "ёндираётган" Файзуллаевни мухлислар ва албатта мураббийлар кутмоқда. Ваниҳоят унинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди.

25 апрель куни "ВЕБ Арена"да ЦСКА ва "Спартак" ўртасидаги пойтахт дербиси бўлиб ўтади.

ЦСКАнинг билан алоқалар бўйича директори Кирилл Брейдонинг маълум қилишича, РПЛнинг 21-туридан ўрин олган "Спартак"га қарши қолдирилган ўйиндан сўнг клуб ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаевни Ўзбекистон U23 терма жамоасига қўйиб юборади.

Шу тариқа, Файзуллаев "Балтика" билан РПЛнинг 26-тур учрашувини (28 апрель) ва “Зенит” билан Россия кубоги финалининг биринчи ўйинини (30 апрель) ўтказиб юборади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди!