
Луис Энрике ПСЖнинг Чемпионлар лигаси ярим финалига чиққани ҳақида гапирди. Бу босқичда парижликлар Дортмунднинг "Боруссия" жамоасига қарши баҳс олиб боради.
"Матбуот анжуманида биз барча совринлар учун курашиш истагида эканлигимиз ҳақида гапирган эдим. Мақсад ҳамон ўзгармаган. Жуда яхши ҳолатдамиз ва барча совринларни қўлга киритиш имкониятимиз бор.
Энди ўлим гуруҳида биздан олдинги ўринни қўлга киритган "Боруссия" билан курашишимиз керак. Ярим финал жуда қизиқарли ва қийин бўлади.
Мен матбуотни умуман ўқимайман. Мураббий бўлганимдан бери мени танқид қилишади. Ит ҳурар, карвон ўтар", - деди Энрике. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар