
Россия Премьер лигасининг 24-туридан ўрин олган ЦСКА - "Ахмат" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйинни асосий таркибда бошлаган Аббосбек Файзуллаев 7-дақиқада рақибнинг қарши ҳужумини тўхтатиб қолди ва сариқ карточка билан жазоланди. Бу ҳамюртимиз учун чемпионатдаги 4-огоҳлантириш бўлди ва навбатдаги "Спартак"ка қарши беллашувни ўтказиб юборади. Ҳамюртимиз 63-дақиқада заҳирага олинди.
Беллашувдан сўнг матбуот анжуманида журналистлар томонидан Федотовга Файзуллаев ҳақида савол берилди.
- Файзуллаев еттинчи дақиқадаёқ сариқ карточка олди. Унда 3 та сариқ карточка бор эди. Ўйиндан олдин унга эҳтиёт бўлиш ҳақида тайинлаганмидингиз?
- "Биз ҳар доим бундай нарсаларни назорат қиламиз, футболчиларга имкон қадар карточка олмаслигини тушунтирамиз. Лекин майдонда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ҳар қандай футболчи курашга киришганда ҳамма нарсани унутади", - деди "армиячилар" устози. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар