23:35 / 22.04.2024
442

Аббосбек Файзуллаев Вьетнамга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди

Аббосбек Файзуллаев Вьетнамга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди
Ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев U-23 Осиё Кубоги ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди.

Осиё Чемпионати давом этмоқда. Терма жамоа билан илк машғулотларга ҳам киришдим. Келаётган ўйинда жамоага ёрдам бериб, ғалабага ҳисса қўшишни мақсад қилганман.

Клуб билан музокалар яхши якунланганидан мамнунман. Эртанги ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Албатта, 1-ўринни олиб, гуруҳдан чиққан яхшироқ деб ўйлайман. Рақиб ҳам кучли, улар ҳам гуруҳда 6 очко жамғарган. Эртага кучли ўйин бўлади
”, — дейди Аббосбек.

Файзуллаев 21 апрель куни Осиё Кубогида иштирок этиш учун Россиядан Қатарга етиб борганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 23 апрель куни Вьетнамга қарши баҳс олиб боради. D гуруҳининг сўнгги ўйини 20:30 да старт олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Аббосбек Файзуллаев Вьетнамга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди