09:37 / 24.04.2024
179

Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди

Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди
Қатарда давом этаётган Осиё кубоги U23 гуруҳ босқич баҳсларига якун ясалди. Ўзбекистон олимпия жамоаси 3 ўйинда 3 ғалабага эришиб, +10 тўплар нисбати билан плей-оффга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди. Темур Кападзе шогирдлари 1/4 финалда Осиёнинг амалдаги чемпиони Саудия Арабистонига қарши саф тортади.

Доҳадаги «Khalifa International» стадионида ўтган 3-тур ўйинигача Ўзбекистон ва Ветнам 6 очкодан жамғариб, кейинги босқич масаласини муддатдан аввал ҳал қилган бўлса-да, бу пешқадам ва 2-ўрин соҳибини аниқлаб бериши керак эди. Гуруҳ ғолибини Саудия Арабистони кутаётган бўлса, 2-ўриндаги жамоани эса Ироқ кутаётган эди.

Ветнамга қарши учрашув олдидан олимпия жамоамизнинг етакчилари Аббосбек Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусанов клуби сафидан Қатарга етиб келишди. Кападзе Ҳусановни асосий таркибга туширган бўлса, Файзуллаевни захирадан майдонга туширишга қарор қилди.

Шунга қарамай, Кападзе шогирдлари Алишер Одиловнинг дубли ва Русланбек Жияновнинг голи эвазига биринчи бўлимдаёқ ўйин тақдирини ҳал қилишди – 3:0. Иккинчи бўлим эса чоракфинал учун тайёргарлик вазифасини ўтаб берди.

Шу тариқа, Ўзбекистон гуруҳ босқичида 10та гол уриб, тўп ўтказмай, D гуруҳи ғолиби сифатида 1-ўринни эгаллади ва C гуруҳида 2-ўринни эгаллаган Саудия Арабистонига қарши 26 апрел куни чоракфиналда ўйнайдиган бўлди. Ветнам эса шу куни C гуруҳи ғолиби Ироқ билан яримфинал йўлланмаси учун курашади.

Осиё кубоги U23. 23 апрел
3-тур. D гуруҳи

Ўзбекистон U23 – Ветнам U23 – 3:0
Голлар
: Алишер Одилов 4, 40, Русланбек Жиянов 36.
Ўзбекистон: 1. Абдувоҳид Неъматов, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4. Абдуқодир Ҳусанов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев (Асадбек Раҳимжонов, 46), 6. Иброҳимхалил Йўлдошев, 8. Иброҳим Ибрагимов, 10. Жасур Жалолиддинов (Диёр Холматов, 46), 11. Отабек Жўрақўзиев (14.Аббосбек Файзуллаев, 70), 15. Умарали Раҳмоналиев, 20. Русланбек Жиянов (Ҳожимат Эркинов, 65), 22. Алишер Одилов (Ҳусайн Норчаев, 78).
Ветнам: 13. Нгуен Анвиэт, 2. Нгуен Хон, 3. Тран Куанг, 4. Луонг Дуй, 7.Хоанг Ван, 8. Нгуен Дук, 10. Во Нгуен, 17. Нгуен Дук, 19. Нгуен Таи, 20. Нгуен Нгок, 22.Нгуен Куанг.

Кувайт – Малайзия 2:1

D гуруҳидаги якуний вазият:


Осиё кубоги U23 сеткаси. Чоракфинал жуфтликлари:

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди