Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев UFC 302 даги рақиби америкалик Дастин Порье ҳақида гапирди.
“Мен Порье билан жанг режамни биламан. Сиз шунчаки бўйнингизни ҳимоя қилишингиз керак. Дастин — афсона, бу спорт турида катта тажрибага эга. У яхши зарба беради, лекин заиф томонлари — кураш ва грапплинг (рақибни ушлаш). Аммо мен унинг бўғиш усулига тайёр бўлишим керак”, — деди Махачев New York Post газетасига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, UFC 302 турнирида Ислом Махачев Дастин Порьега қарши октагонга кўтарилади. Ушбу жанг 2 июнь куни бўлиб ўтади.
Махачев — UFC чемпиони ва P4P рейтинги етакчиси ҳисобланади. У 2023 йилда икки марта Алекс Волкановскини мағлуб этганди.
Порье эса 2024 йил мартида Бенуа Сен-Денини мағлубиятга учратганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди