15:17 / 24.04.2024
189

Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди
Фото: Getty Images
Футзал бўйича Осиё Кубоги дастлабки чорак финал баҳси якунига етди. Унда Тожикистон ўз тарихида илк марта жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Таиландда ўтаётган Осиё Кубоги дастлабки чорак финал баҳсида Payрав Воҳидов мураббийлигидаги тожикистонликлар Афғонистон устидан 2:1 ҳисобида зафар қучиб, ярим финалга йўлланма олишди. Ярим финалда уларни Таиланд — Ироқ ўйини ғолиби кутиб турибди.

Шу тариқа, Тожикистон ўз тарихида илк марта жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Тожикистон термаси Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатида йўлланмани қўлга киритган дастлабки жамоа бўлди.

Маълумот учун, Тожикистон гуруҳ босқичида Япония ва Жанубий Кореяни ортда қолдириб, 1-ўрин билан чорак финалга йўл олган эди.

Футзал. Осиё Кубоги
Чорак финал баҳси
24 апрель, чоршанба
Тожикистон – Афғонистон – 2:1
Голлар
: 1:0 — Ризо Ҳусейнпур, (19 – автогол), 1:1 — Фарзод Маҳмуди (23), 2:1 — Файзали Сардоров, (47).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди