Сардиниянинг “Кальяри” клуби спорт директори Нерео Бонато мавсум якунланиши билан таркибни тартибга солиш режасини туза бошлади.
Бунинг учун, энг аввало, “Кальяри” юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолиши лозим эди. Чемпионат якунланишига беш тур қолганида сардинияликлар 14-поғонада бормоқда ва хавфли ҳудуддан тўрт очкога узоқлашган.
Кейинги пайтда “Аталанта”, “Наполи”, “Интер”, “Ювентус” каби қудратли клублардан очко тортиб олган “Кальяри”нинг қолган учрашувларда ҳам лигада қолиш имкониятини қўлдан бой бермаслиги ҳақиқатга яқин.
Клубнинг лигада қолиши ойдинлашиши билан Нерео Бонато келаси мавсумни шакллантириш учун режа туза бошлади.
Италиянинг энг нуфузли спорт нашри Corriere dello Sport газетаси ёзги трансферлар бозорининг энг қизғин савдоларидан бири Элдор Шомуродов атрофида бўлишини ёзмоқда.
Ўзбек легионери аслида “Рома”га тегишли. Лекин пойтахт клубида ўзини кўрсатишга имкон беришмади. Шомуродов жорий мавсум охирида ўз даражасида ўйнай бошлади. Ҳозир ҳамюртимиз “Кальяри”ни лигада олиб қолиш йўлида энг кўп самара келтираётган асосий фигурага айланди.
Италияда бир қанча манбалар Элдор Шомуродовнинг трансферини тўлиқ амалга ошириш борасида мухлислар ўртасида сўровнома ўтказди. Бир неча сўровномаларда овоз берганларнинг 80 фоизга яқини ўзбек ҳужумчиси “Кальяри”га кераклигини билдирган.
Шомуродов қисқа фурсатда “Кальяри”нинг асосий трансфер нишонига айланди. Бир йил аввалги келишувга кўра, сардинияликлар йиллик ижара учун бир миллион евро тўлаган. Ўзаро битимда ўзбек футболчисини тўлиқ трансфер қилиш учун “Кальяри” яна тўққиз миллион евро бериши кераклиги белгиланган.
Яна бир манба – cagliarinews24.com сайти эксперти Элия Серранинг таъкидлашича, Нерео Бонато Шомуродовни трансфер қилиш имкониятларини ўрганишни бошлади. Бу мутахассис “Рома” мутасаддиларини Элдор Шомуродовни 5 миллион евро эвазига қўйиб юборишга кўндиришга ҳаракат қилади.
Қолаверса, “Кальяри” президенти Томмазо Жулини жамоанинг лигада қолишига катта ҳисса қўшаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва тўпурари учун 5 миллион евро тўланишини кафолатлаши кутиляпти.
Ўтган йили ёзда асосий ҳужумчи сифатида таклиф этилган Андреа Петанья “Монца”га қайтарилиб юбориладиган бўлди. Сардинияликлар мавсум давомида ўзини кўрсата олмаган ва асосий таркибдаги жойини йўқотган бу ҳужумчини трансфер қилмасликка қарор қилди.
Бундан ташқари, мавсумнинг иккинчи ярмида ички рақобатда Жанлука Лападула, Зито Лувумбо ва Элдор Шомуродовга бас кела олмаган тажрибали форвард Леонардо Паволетти ҳам ёзда ўз ўрнини бўшатиши айтилмоқда.
Мана шу омилларни инобатга олиб, “Кальяри” мураббийлар штаби келаси мавсумда Элдор Шомуродовни асосий марказий ҳужумчи сифатида ўйнатмоқчи.
Элдор Шомуродовнинг ўзи келажакда қайси жамоада ўйнашини жорий мавсум якунланганидан кейин ҳал қилишини билдирган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди