
Футзал бўйича Осиё кубоги финал ўйини доирасида мезбон Таиланд ва амалдаги вице-чемпион Эрон терма жамоалари куч синашди. Унда форслар йирик 4:1 ҳисобида ғолибликни тантана қилди.
Шу тариқа, Эрон миллий терма жамоаси 13 карра Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлди. Таиланд кумуш медалларга эга чиққан бўлса, ЎЗБЕКИСТОН терма жамоамиз бронза медаллари соҳиби бўлди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда ўтадиган футзал бўйича жаҳон чемпионатига Осиёдан 5 та терма йўл олди. Эрон, Таиланд, ЎЗБЕКИСТОН ва Тожикистон билан бирга Афғонистон ҳам йўлланмани қўлга киритди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 