Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ва футболчи Умарали Раҳмоналиев Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳси олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди.
- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?
- Бундай босқичга қадар етиб келганимиздан хурсандмиз. Эртанги ўйинга тайёрмиз ва барча футболчилар соғлом. Эртанги учрашувнинг интиқлик билан кутаяпмиз.
Умарали Раҳмоналиев
- Ўйин ҳақида
- Мураббийимиз таъкидлаб ўтганларидек бундай мусобақада узоққа бориш яхши. Эртанги ўйинга бор салоҳиятимиз ва эътиборимизни қаратганмиз. Учрашувга тайёрмиз.
- Жамоангиз мусобақада юз фоизлик натижа қайд этмоқда. Бундай натижани ярим финалда ҳам давом эттира оласизларми?
- Бу турнирда ҳар бир ўйин ўзига яраша қийин ва мураккаб бўлди. Айниқса ўтган учрашув жуда принципиал ва мураккаб эди. Эртанги учрашув ҳам осон кечмайди, аммо биз тайёрмиз ва эртага ғалаба қозонишни истаймиз.
Умарали Раҳмоналиев
- 20 ёшгача бўлган Осиё чемпионатида терма жамоа сардори сифатида мусобақада ғолиб бўлгандингиз. Бундан аввалги мусобақада тўплаган тажрибангиз сизга қанчалик ёрдам бермоқда? Саудия мағлуб этилган жамоага яна ишонч қўшдими?
- Бундан олдин кўплаб мусобақаларда қатнашганимиз бизга катта фойда келтирди. Биз ўтган учрашувдан унутиб ва қўшимча ишонч тўплаб кейинги ўйинга тайёргарлик кўрдик. Саудияга қарши жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Биз ўз кучимизни ва ҳиссиётларимизни етарлича сақлаб қолдик. Эртанги учрашувда яна ишонч ва ҳиссиётлар билан майдонга тушамиз.
- Футболчилик фаолиятингиз давомида Кореяда ўйнагансиз. Ўша вақти Ши Тэ Йонг бошқа жамоада бош мураббий эди. Ши Тэ Йонгнинг футболчилик ва мураббийлик фаолиятини эслай оласизми ва у ҳақида қандай фикрдасиз?
- Ўзим Кореяда бир неча йил давомида ўйнаганман. Корейс халқинининг урф одат ва яшаш тарзини яхши биламан. Футболчилик фаолиятим давомида кўп маротаба Корея билан тўқнаш келганман. Уларнинг футбол фалсафасидан яхши биламан ва уларнинг кучли жиҳатларидан хабардорман. Эртанги учрашувга ҳар томонлама тайёрмиз.
- Эртанги учрашувда 90 фоиз мухлислар Индонезия терма жамоасини қўллаб қувватлайди. Футболчиларингизга бу қанчалик босим ўтказиши мумкин?
- Аввалги учрашувларда Индонезия терма жамоасининг мухлислари ўз миллий жамоасини қандай қўллаб қувватлашини билиб олдик. Лекин бу биз учун муаммо бўлмайди, Осиё ўйинларида ҳам Индонезияга қарши ўйнаганимизда шундай ҳолат бўлган эди. Футболчилар ҳар томонлама учрашувга тайёр.
Умарали Раҳмоналиев
- Россия чемпионатига кўчиб ўтганингизга бир ярим йилдан ортиқ вақт бўлди. Россия чемпионатида орттирган тажрибангиз ушбу мусобақа қанчалик қўл келмоқда?
- "Рубин" жамоасида ўйнаб кўп тажриба тўпладим. Клубимда тўплаган тажрибамни жамоадошларим билан бўлишмоқдаман. Россия чемпионати ҳам анча кучли деб ўйлайман.
Умарали Раҳмоналиев
- Ўтган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Индонезияга қарши ўйнаган эдингиз. Ўтган йили кузда ўтказилган Осиё ўйинларида ҳам Индонезияга қарши ўйнадик. Индонезиялик футболчиларнинг даражасига қандай баҳо берасиз? Футболчилар ўртасидаги даража қанчалик катта ёки рақиб футболчиларининг маҳорати биз билан тенгми?
- Индонезия футболи сўнги йилларда катта ўсишга эришди деб ўйлайман. Рақибнинг ўйинларини ўрганганмиз ва биламиз. Саудияга қарши ўйиндан кейин, Индонезияни таҳлил қилишни бошлаган эдик. Улар ярим финалга қадар етиб келгани, уларнинг кучли жамоа эканлигига исбот бўла олади.
- Ўзбекистон терма жамоасининг айнан бу авлоди натижа қайд этиш бўйича етакчи. Аввалги авлодлар эса муҳим ўйинларда кўп маротаба яхши натижа қайд эта олишмаган. Бу авлодда эса аксинча, бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?
- Балки футболчиларнинг ўйинга тайёргарлик кўриши, уларнинг ўзига бўлган ишончи ва руҳий ҳолати бўлиши мумкиндир. Саудияга қарши принципиал ғалабадан сўнг барча футболчилар хотиржам ва бор эътиборини кейинги учрашувга қаратган эди.
- Ҳар бир авлоднинг кучли футболчилари бўлади. Ҳозирги авлодда натижалар яхшироқ деб ўйлайман. Бунга сабаб биз яратган тизим деб ўйлайман. Шунингдек, йиллар давомида тўпланган тажрибадан самарали фойдаланмоқдамиз. Эски хатоларимиздан хулоса чиқардик. Ишонч, куч ва ўйин сифати бўйича ҳам ўсишга эришдик. Бундай тизим тузиш осон бўлмайди. Энг асосийси, барча ватан учун ўйнамоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мевали дарахтларни қандай кесиш керак?
Кимни қисқартирсам экан? (ҳажвия)
Хитой Россия ва КХДР ўртасидаги «муносабатлар»ни «уларнинг шахсий иши» деб атади
Муваффақиятнинг сири нимада?
Нью-Йорк шаҳри олдида жиддий хавф пайдо бўлди
Тожикистонда 1,5 мингдан ортиқ фолбин ҳибсга олинди
Сингапур суди аёлга укасининг хонасига киришни 8 йилга тақиқлади
Хитой Европа Иттифоқи билан электромобиллар бўйича «савдо урушига» киришди