Ўзбекистон кубогининг 3-туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- "Андижон" жамоаси кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Улар тартибли ўйнаб, ғалабага эришишди. Биз ўйинни назорат қилишга интилдик, ўша қизил карточкадан ҳам сўнг ҳужумлар ташкил этдик, олдинга интилдик. Бироқ "Андижон" жамоаси қўшиб берилган дақиқаларда қарши ҳужумда гол уриб кетди.
- Абдувоҳид Неъматовнинг таркибда йўқ экани жамоа натижаларига таъсир кўрсатдими?
- Келинглар, бу масалани муҳокама қилмайлик. Ютқазса, бутун жамоа ютқазади. Дарвозабон кўп вазиятларда жамоамизни қутқармади. Бироқ, ҳужум чизиғимиз гол урганида натижа бошқачароқ бўларди.
- "Насаф" кетма-кет 3 марта кубок соҳиби бўлганди. Бу йилги натижага муносабатингиз?
- Албатта, мусобақани гуруҳ босқичида якунлашга мажбур бўлдик. Тўғриси, кубок учрашувлари давомида йигитларда кучли иштиёқ кўрмадим. Йўқотишлар ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. "Андижон" майдонидаги муҳит ва мухлисларнинг жамоа руҳиятига таъсирини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди