07:30 / 09.05.2024
202

Анвар Ғофуров: "Бунёдкор" U19 га ўтказилиши, хорватиялик мураббийларнинг кетиши ва Зейтуллаевнинг келиши ҳақида

Анвар Ғофуров: "Бунёдкор" U19 га ўтказилиши, хорватиялик мураббийларнинг кетиши ва Зейтуллаевнинг келиши ҳақида
Янги чемпионат бошланганига энди уч оч ой бўляпти. Аммо шу вақт ичида “Бунёдкор”да учта мураббий ўзгарди.

Аввалига хорватиялик мураббийлар штаби, кейин Анвар Ғофуровга вақтинча бош мураббийлик топширилди. Мана, энди унинг ўрнида Илёс Зейтуллаев ишлаяпти. Ғофуровни эса “Бунёдкор” U19 жамоасига ўтказишибди. Sports.uz журналисти у билан суҳбатлашди.

- Мавсум бошида “Бунёдкор”да хорватиялик мураббийларга ёрдам бердингиз. Кейин вақтинчалик бош мураббий вазифасида ҳам ишладингиз. Ҳозир “Бунёдкор” U19 жамоасини бошқаряпсиз. Сизга ҳам воқеалар ривожи жуда тез ўзгараётгандек туюлмаяптими?
- Нима дейишни ҳам билмайман. Бу жуда катта мавзу. Бошида айтиб ўтганингиздек тўғри, хорватиялик мураббийларга ёрдам бергандим. Натижалар қониқарли бўлмаганига раҳбарият шунақа қарор қабул қилишди ва менга вақтинчалик бош мураббий вазифасини топширишди. Менга берилган бундай имкониятдан миннатдорман. Бунинг учун раҳбарларга катта раҳмат. Бу мен учун яхшигина тажриба бўлди. Келажакда албатта ёрдам беради, деб ўйлайман.

- “Бунёдкор” U19 га ўтишингиз қандай юз берди?
- “Бунёдкор” барибир ўртамиёна клуб эмас. Бу жамоа юқори ўринларда бўлиши керак. Балки натижалар ноқулай бўлган бўлса, раҳбарият қарор қабул қилди. Буни тўғри қабул қилиш керак. Яна қайтараман: менга берилган имконият учун раҳбариятга раҳмат.

- Барибир “Бунёдкор”нинг натижалари ҳали ҳам салбий. Ҳамон ғалабасиз серияси давом этяпти. Бош мураббийликка Илёс Зейтуллаевни олиб келишди. Бу хусусида фикрингиз қандай?
- Мен қанақа фикр билдира оламан? Ҳеч нима айта олмайман. У ҳам ҳамма мураббийларга ўхшаган мураббий. Унга ҳам имконият бериляпти. Ўз ишини қиляпти, шунақа деб ўйлайман. Бошқа изоҳ йўқ. Барибир барча мураббий натижаларга қараб қолган. Асосийси, натижалар орқали баҳо берилади.

- Бубалодан кейин сизга вақтинча бош мураббийлик топширилганида охиригача ишлашингизга ишонганмидингиз? Қисқа вақт ичида яна бундай ўзгариш бўлишини ўйламаган бўлсангиз керак...
- Бу савол тўғрими-нотўғрими, билмадим. Менга берилган имкониятдан миннатдорман, бўлди. “Бунёдкор” кучли ўйинлар кўрсатиб, ҳар йили Ўзбекистон бўйича ўзига мухлислар орттирган. Ўз номи бор. Камида кучли учликда бўлишга ва ОЧЛда иштирок этишга арзийдиган клуб. Балки шуни амалга ошириш учун яна мураббийлар штабида ўзгариш қилишди. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

- Умуман олганда, “Бунёдкор”га нима етишмаяпти? Клубни сира бундай аҳволда кўрмаганмиз ва бу каби муваффақиятсиз стартни ҳам кутмагандик...
- Бу ҳолатда ҳеч қанақа изоҳ бера олмайман. Барча изоҳ ўзимда. Четдан қараганда қанақа туюляпти, билмадим. Лекин мен бу вазиятга изоҳ бера олмайман. Клубни ичидаги нарса ташқарига чиқиб кетмаслиги керак. Ўйлайманки, вақти соати келиб барчаси ўз ишига тушиб қолади.

- Хорватиялик мураббийни келиб-кетишига муносабатингиз қандай бўлди? Уларга яна имконият бериш керакмиди ёки тўғри бўлдими?
- Хоҳлайсизми-хоҳламайсизми, ҳар бир мураббийни иши натижага боғлиқ. Уни ёмон мураббий деб айтмайман. Ўзига яраша яхши мураббий. Балки бир нима ўхшамагандир ёки қандайдир тушунмовчилик бўлгандир. Илк турда “Қизилқум” билан ўйнадик. Улар ёмон жамоа эмас. “Андижон” ҳам яхши рақиб. Ўз уйида ва сафарда мағлуб бўлиш ўз таъсирини кўрсатди, деб ўйлайман.

- “Бунёдкор” U19 даги ишингиз қандай? Олдинги фаолиятингиздан қандай хулоса чиқардингиз?
- Ўзим учун маълум вақт дам олдим. Бу борада раҳбарият менга рухсат берди. Мана, энди U19 жамоасидаман. Йигитлар билан танишяпман. Кимларнидир биламан, кимларнидир энди биляпман. Ҳали бутунлай киришиб кетдим, деб айта олмайман. Кимни нималарга қодирлигини аста-секин ўрганиб боряпмиз.

Шуҳратбек Жўраев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Анвар Ғофуров: "Бунёдкор" U19 га ўтказилиши, хорватиялик мураббийларнинг кетиши ва Зейтуллаевнинг келиши ҳақида