
Феврал ойида мавсумга тайёргарлик жараёнини Туркияда олиб борган "Локомотив" йиғин давомида жамоа асосий дарвозабони Игнатий Нестеров жиддий жароҳат олганди.
Аввалига шифокорлар Игнатийнинг жароҳати жуда оғир экани ва у мавсум давомида жамоасига ёрдам бера олмаслигини таъкидлаган бўлсалар, кейинчалик унинг ҳолати у қадар жиддий эмаслигини маълум қилишди. Унинг айнан қачонмайдонга қайтиши номалум бўлиб турган бўлса-да,у ўзини ҳозирги вақтда анча яхши ҳис қилаётганини маълум қилди. Шифокорлар ҳам у жуда жадаллик билан саломатлигини тиклаб бораётганини таъкидлашяпти.
Ҳозирда у Германияда тикланиш жараёнини олиб боряпти.
Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар