date
views 160

“Реал Мадрид” 36 йиллик рекордини такрорлади

“Реал Мадрид” 36 йиллик рекордини такрорлади
Фото: Getty Images
Гранада шаҳри (Испания) “Нуэво Лос Карменес” стадионида Испания Ла Лигасининг 35-туридан ўрин олган учрашув 11 май куни бўлиб ўтди ва унда маҳаллий “Гранада” “Реал”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди (0:4).

Ушбу ғалаба эвазига “Лос-Бланкос” тарихида учинчи марта Испания чемпионатида 19 та ўйинда ўз дарвозасининг дахлсизлигини сақлаб қолди. Мадридликлар сафида Андрей Лунин 10 та ўйинда гол ўтказмаган, Кепа Арризабалага 7 та, Тибо Куртуа эса 2 та ўйинда ўз дарвозасини ҳимоя қила олган.

Мадридликлар кетма-кет икки мавсумда Ла Лигада 19 та қуруқ ўйин ўтказган: 1986—1987 ва 1987—1988-мавсумлар. Шу тариқа улар 36 йил олдинги клуб рекордини такрорлади.

Ушбу натижани яхшилаш учун “Реал Мадрид”нинг яна 3та учрашуви бор. Жамоа мавсумнинг қолган қисмида “Алавес”, “Вильярреал” ва “Бетис”га қарши баҳс олиб боради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Реал Мадрид” 36 йиллик рекордини такрорлади