
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Андижон" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Ғалабага жуда яқин келгандик. Иккинчи бўлимда ўйинни назорат қилишга уриндик. Афсус, рақибнинг икки голи эвазига ғалабани ушлаб қола олмадик.
- Заҳирадан майдонга тушган футболчилар қанчалик ўзини оқлади?
- Ҳимояни кучайтиришни мақсад қилгандик. Орқада 3 та ҳимоячи қўйиб рақиб босимини камайтиришга ҳаракат қилдик. Балки мен хато қилгандирман. Таҳлил қиламиз. Четлатиш ҳам албатта натижага таъсир қилди.
- "Андижон" ҳимоявий ўйинни эрта бошлаб юборди. Биринчи бўлимдаги ўйин иккинчисида кузатилмади. Сизнингча, учрашувнинг энг яхши футболчиси ким?
- Албатта, буни биз ҳам тушуниб турибмиз. Иккинчи бўлимда ҳимояда хатоликлар бўлди. Вазият мутлақо бошқача бўлиши мумкин эди. Иккинчи бўлимда қарши ҳужум услубида ҳаракат қилдик. Бунақа босим юқори ўйинларда биттагина вазият ўйиннинг боришини ўзгартириб юбориши мумкин. Ҳамма футболчилар энг яхши бўлишди, алоҳида ажратиб кўрсатмоқчи эмасман.
- Бекмуродов ва Абдуғаниевларнинг алмаштирилиши марказда ўйинни бой берилишига олиб келмадими?
- Бу албатта бизнинг қароримиз. Футболда ҳамма нарса ҳар доим ҳам ўхшайвермайди. "Нефтчи"нинг кучли босими ва ҳаракати режаларимизга таъсир кўрсатди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар