
Фото: ЎФА
Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ФИФА кунларида ўртоқлик ўйинини ўтказади.
Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган Тимур Кападзе шогирдлари Малига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Бу ҳақида ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.
Баҳслар 7 ва 10 июнь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогида 2-ўринни эгаллаб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритганди. Олимпия терма жамоаси финалда Японияга имкониятни бой берганди.
Ўртоқлик ўйини
7, 10 июнь
Ўзбекистон U-23 — Мали U-23 “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 