14:31 / 14.05.2024
265

Фириб ишлатган эгизак футболчилар устидан суриштирув бошланди

Фириб ишлатган эгизак футболчилар устидан суриштирув бошланди
Эдгар Иэ (чапда) ва Эделино.
Фото: RTVI

Гвинея-бисаулик футболчи Эдгар Иэ Бухарестнинг «Динамо» клубига ўзининг ўрнига эгизагини жўнатганликда айбланяпти.

Февралда футболчи «Динамо» билан шартнома имзолаганди, бироқ орадан уч ой ўтиб, унинг ўрнига румин жамоасида эгизак акаси Эделино тўп суриб келгани фош бўлди, деб ёзди Испаниянинг Marca газетаси.

Нашрга кўра, Эделино бешта ўйинда Эдгар Иэ ўрнига майдонга тушган. Фирибни журналист Даниэл Сендре фош қилди. Унинг ёзишича, «Динамо»дагиларни футболчининг инглизчада ёмон гапириши, фақат португал тилида мулоқот қилиши ажаблантирган, ваҳоланки, у Испания («Барселона»), Франция, Туркия ва Нидерландия жамоаларида ўйнаган. Бошқа бир журналист Эмануэл Росу эса футболчи жамоага ўзининг ҳайдовчилик гувоҳномасини кўратишни истамаганини ёзди.

Руминияда «эгизаклар иши» бўйича суриштирув бошланди. Агарда Эдгар Иэ ўрнига эгизаги «Динамо»да ўйнагани расман тасдиқланса, жамоа 8 очкодан маҳрум бўлиши мумкин (Эделино Эдгар ўрнига ўйнаган 5 та ўйинда жамоа 8 очко тўплаган).

Бундан ташқари, Руминия футбол федерацияси мазкур ҳолат юзасидан санкциялар қўллаши ҳам кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Фириб ишлатган эгизак футболчилар устидан суриштирув бошланди