22:13 / 14.05.2024
187

«Аср жанги»: Фюри ва Усик оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун жанг қилади

«Аср жанги»: Фюри ва Усик оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун жанг қилади
Фото: Getty Images
18 май, шанба куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёз шаҳрида бокс бўйича дунёдаги энг кутилган жанг – WBC камари соҳиби британиялик Тайсон Фюри ва WBA, IBF, WBO йўналишлари чемпиони, украиналик Олександр Усик ўртасида оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун жанг бўлиб ўтади.

Тарихда ҳеч қачон бирданига тўртта жаҳон чемпиони камари учун жанг ўтказилмаган. WBO камари тўлиқ мақомга 2006 йилда эришган. Бундан олдин мутлақ чемпион бўлиш учун учта камар етарли эди.

Бундай унвонга эга бўлган сўнгги оғир вазн боксчиси британиялик Леннокс Люис эди. У 1999 йилнинг ноябридан 2000 йилнинг апрелигача мутлақ чемпион ҳисобланган. Аммо мажбурий рақиби Жон Руизга қарши жанг қилишдан бош тортгани учун WBA унвонидан маҳрум қилинди.

35 ёшли британиялик Фюри WBC чемпиони, 36 ёшли украиналик Усик эса WBA, WBO ва IBF унвонлари соҳиби ҳисобланади. Ғолиб тўртта белбоғ даврида оғир вазндаги биринчи мутлоқ чемпионга айланади.

2008 йилда профессионал бўлганидан бери Фюри 33 та жангда ғалаба қозонган ва биттасида дуранг қайд этган, бирор марта ютқазмаган. Усик профессионал рингдаги 21 та жангининг барчасида ғалаба қозонган.

Таниқли бокс шарҳловчиси Саймон Жордан сўзларига кўра, Фюри ушбу жангда 115 миллион доллар ишлаб олади, Усикнинг ҳамёни эса 60 миллион долларга тўлади.

Бироқ, The Story Insider нашрининг ёзишича, келишув бошқача характерга эга. Британиялик ва украиналик учун кафолатланган тўловлар «камтарона» 20 миллион доллар ва 8 миллион долларни ташкил қилади. Аммо улар трансляция савдосидан асосий даромад олади: 65 фоизи Фюрига, 35 фоизи Усикка. Агар 1 миллион трансляция сотилса, Тайсон 80 миллион доллар, Олександр эса 47 миллион доллар ишлаб олади. Ташкилотчилар эса жанг учун камида 1,3 миллион трансляция сотилишини кутмоқда.

Шунга қарамай, Фюри ва Усик битта жанг учун максимал гонорар олган рекордчига айланмайди. 2015 йилда Флойд Мейвезер ва Мэнни Пакяо ўртасидаги тарихий жанг иккаласига 500 миллион доллар олиб келди, шундан 300 миллион долларга яқини америкалик ҳисобига тушди. Албатта, бунда барча ҳомийлик шартномалари, сотилган трансляциялар ва бошқа келишувлар ҳисобга олинади.

Фақат дуранг натижа барча карталарни чалкаштириб юбориши мумкин, аммо ҳакамнинг бундай ҳукми иккала боксчи учун ҳам фойдали. Улар янги қарама-қаршилик ва янги рекорд миллионларга эътироз билдириши даргумон. Гонорарларнинг бир фоизини оладиган WBA, WBC, IBF ва WBO ҳам дурангни қўллаб-қувватлаши ва янги жангни белгилаши мумкин.

«Аср жанги» деб айтилаётган тарихий баҳс 2023 йил декабр ойида бўлиши режалаштирилган эди. Аммо Фюрининг промоутерлари октябр ойида франциялик Фрэнсис Нганну билан бўлиб ўтган жангдан сўнг тикланиш ва тайёргарлик кўриш учун кўпроқ вақт кераклигини айтишди. Кейинчалик жанг февралга кўчирилди, сўнгра яна қолдирилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Аср жанги»: Фюри ва Усик оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун жанг қилади