22:37 / 16.05.2024
187

Эртага Россиядаги турнирнинг ярим финалида 11 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади

Эртага Россиядаги турнирнинг ярим финалида 11 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади
Россиянинг Хабаровск шаҳрида ўтказилаётган “Константин Коротков” халқаро хотира турнирида эркаклар ўртасида ярим финал жанглари 17 май, жума куни бўлиб ўтади.

Эртанги кун давомида эса 11 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади.

Ярим финал баҳсларини ўтказадиган боксчилар ва уларнинг рақиблари билан танишинг:

-54 кг: Ҳасанбой Дўстматов — Денис Солоских (Беларусь)
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров — Ҳожиакбар Мамаюсупов (Россия)
-57 кг: Абдумалик Ҳалоков — Сеул Парк (Жанубий Корея)
-60 кг: Дилшод Абдумуродов — Владислав Смаловский (Беларусь)
-67 кг: Руслан Абдуллаев — Илгар Салаҳов (Озарбайжон)
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Герман Маноунгу (Конго)
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев — Тимофей Микшенко (Россия)
-86 кг: Жасурбек Йўлдошев — Андрей Масалов (Беларусь)
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов — Денис Матсулев (Беларусь)
+92 кг: Лазизбек Мулложонов — Никита Нагорний (Беларусь)
+92 кг: Баҳодир Жалолов — Кестен Окенебулор (Нигерия)

Баҳсларнинг биринчи қисми Тошкент вақти билан тонгги 07:00 да ва иккинчи қисми соат 11:00 да старт олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эртага Россиядаги турнирнинг ярим финалида 11 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади