“Барселона” раҳбарияти январь ойида Бразилиядан Витор Рокени олиб келган эди. Бош мураббий Хави Эрнандес унга етарлича ўйин амалиёти бермади.
Бунинг оқибатида бразилиялик футболчининг агентлари унга бошқа вариантлар қидира бошлади.
Каталонияликлар “Атлетико Паранаэнсе” тарбияланувчисини олиб келиш учун умумий ҳисобда 61 миллион евро сарфлайди. Шундан 30 миллион евро белгиланган сумма ва 31 миллион евро бонус сифатида тўланиши керак. Бу келишув ўтган ёзда амалга оширилган ва Витор Роке қишда жамоага етиб келганди.
"Витор Рокенинг қишда жамоа сафига қўшилиши режамизда йўқ эди. Режага кўра, у Бразилияда қолиб, ўйинини ривожлантириши кўзда тутилганди. Гави ва Алехандро Бальденинг жароҳати унинг Европага келишига йўл очди.
Бу борада баҳслашишдан фойда йўқ. У ҳозир машғулотдаги футболчи ҳисобланади. Ундан ўтиб кетган ўйинчилар ҳам бор. Витор Роке шу пайтгача фақат ёшлар билан ўйнаган", - деди Хави Эрнандес. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Исроиллик раввиннинг ўлимида Ўзбекистон фуқаролари гумонланмоқда
Янги Зеландияда маори қабиласи оқсоқолининг портрети аукционда рекорд нархда сотилди
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
Шавкат Мирзиёев: «Барча ижро органларини Янги Тошкентга кўчирамиз»
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади