Фото: Getty Images
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шарида 18 май куни бокс кечаси ташкил этилди. Кечанинг асосий жанги оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун британиялик Тайсон Фьюри ва украиналик Олександр Усик ўртасида бўлиб ўтди.
Дастлабки уч раундда украиналик боксчи катта устунликка эга бўлди. Тўртинчи раундда Тайсон Фьюри ҳам секин ҳужумга ўтиб, аниқ зарбалар беришга ҳаракат қилди. Бешинчи раундда Усик чекина бошлади ва Тайсон Фьюри вазиятдан фойдаланиб ҳужумга ўта бошлади. Олтинчи раундда ҳам Тайсон Фьюри устунликни сақлаб қолди ва украиналик боксчига аниқ зарбалар берди.
Фото: Getty Images
Жангнинг 7-раундига келиб Усик ҳам ҳужумга ўта бошлади, аммо бунинг оқибатида ўзи ҳам зарбалар қабул қилиб олди. 8-раундда Тайсон Фьюри кўплаб зарбалар қабул қилиб олди. Унинг “ҳурмача” қилиқлари камайди. 9-раундга келиб Усик ўз вақтини тўлиқ ҳужумда ўтказди. Аниқ зарбалардан кейин Тайсон Фьюри нокдаун ҳолатига тушиб қолди. Фьюрини фақатгина раунд тугагани ҳақидаги бонг қутқариб қолди.
Фото: Getty Images
10-раундни Тайсон Фьюри ўзига келиб олиш учун сарфлади. Олександр ҳам жиддий ҳужумга ўтмади. 11-раундда боксчилар ўз стилида жанг қилди. Усик кўпроқ ҳужумга ўтди, Тайсон Фьюри эса рақибини кутиб олди. Сўнгги раундда ҳам украиналик боксчи тинмасдан ҳужумга ўтиб, рақибига аниқ зарбалар берди. Боксчилар шу тариқа жангни якунлади.
Жангдан сўнг боксчилар бир бирига ҳурмат бажо келтирди.
Ушбу жангда ҳакамлар қарорига биноан Олександр Усик очколар ҳисобида ғалаба қозонди: 115 — 112, 113 — 114, 114 — 113.
Усик жанггача WBA, IBF, WBO ва IBO йўналишлари камарига эгалик қилаётган эди. Фьюри эса 2020 йил февралида Деонтей Уайлдерни мағлуб этиб, WBC чемпионига айланган эди.
Ушбу жангдан сўнг Олександр Усик барча 5 камарга эгалик қилиш билан бир қаторда, мутлақ чемпионга айланди.
Охирги марта Леннокс Льюис 1999 йили оғир вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлган эди.
Тайсон Фьюри ва Олександр Усик иштирок этган бокс оқшомининг бошқа натижалари билан танишинг:
- Жай Опетая (24-0) Маирис Бриэдис (28-2) устидан очколар ҳисобида ғалаба қозонди;
- Энтони Какаче (21-1) Жо Кордина (17-0)ни нокаутга учратди;
- Сергей Ковалёв (35-5-1) Робин Сафарга (15-0) ҳакамларнинг якдил қарори билан ютқазди;
- Марк Чемберлен (15-0) Жошуа Олувасен Ваҳабни (23-1) биринчи раунддаёқ нокаутга учратди;
- Агит Кабаел (25-0) Франк Санчес (24-0)ни еттинчи раундда нокаутга учратди;
- Даниэль Лапин (10:0) Октавио Пудивитрани (9:2) биринчи раунддаёқ нокаутга учратди.
Олександр Усик, Тайсон Фьюри, мутлақ чемпиони, аср жанги «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас