
“Реал” раҳбарияти жамоанинг энг тажрибали ўйинчиси Лука Модрич келажаги бўйича бир қарорга келди.
Marca нашрининг ёзишича, “Қироллик клуби” 38 ёшли футболчига янги шартнома берадиган бўлди ва тез орада бу ҳақда расмий ахборот тарқатилиши кутилмоқда.
Европа матбуоти мадридликлар таркибни ёшартириш учун хорватиялик футболчидан воз кечиб, кейинги мавсумдан унинг ўрнида 19 ёшли Арда Гюлерни ўйнатиши ҳақида кўп ёзишаётган эди.
Бироқ энди томонлар ҳамкорликни яна бир йилга узайтириш бўйича келишувга эришгани айтилмоқда. Модричнинг ўзи анчадан буён фаолиятини айнан “Реал”да якунлашни орзу қилишини айтиб, бошқа клублардан бўлаётган таклифларни рад этиб келмоқда.
Лука Модрич “Реал” тарихида энг кўп соврин ютган уч футболчидан бири ҳисобланади. Тажрибали племейкер мадридликлар билан 25 та мусобақада ғолиб чиққан. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар