date
views 198

Тайсон Фьюри: “Бу жангда мен ғалаба қозонгандим. Усик атиги бир нечта раундни олди”

Тайсон Фьюри: “Бу жангда мен ғалаба қозонгандим. Усик атиги бир нечта раундни олди”
Фото: Getty Images
Тайсон Фьюри кечаги Олександр Усикка қарши жанг натижасидан норози эканини билдирди.

Бу жангни ютгандим. Тўғри, Усик бир-иккита раундни олди, лекин устунлик менда эди.

Иккаламиз ҳам яхши жанг ўтказдик. Бироқ улар унинг мамлакати томонда турди. Эшитиб қўйинг, мен бу жангни ютдим. Бизда реванш жанги бор.

Ҳакамлар қарорига кўра кичик яхши йигитга ютқаздим. Октябрда яна рингда кўришамиз. Баракалла, Олександр
”, — деди собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри.

Усик очколар эвазига Фьюрини мағлуб этиб, оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланди. Бу британиялик боксчининг фаолиятидаги илк мағлубияти бўлди.

Боксчилар 12 октябрь куни реванш жангида иштирок этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тайсон Фьюри: “Бу жангда мен ғалаба қозонгандим. Усик атиги бир нечта раундни олди”