
18-19 май кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида пара дзюдо бўйича халқаро Гран-При турнири бўлиб ўтди.
Мусобақада иштирок этган 5 нафар вакилимиз якунда совриндорлар сафидан жой олди. Дастлабки куни эркаклар ўртасида J2 классида -60 кг вазн тоифасида финалда икки нафар ҳамюртимиз – Шерзод Намозов ҳамда Кемран Нуриллаев татамига чиқди. Якунда Нуриллаев олтин медал билан, Намозов эса кумуш медал билан тақдирланди.
Шунингдек, аёллар ўртасида J2 классида -57 кг вазн тоифасида ўтказилган беллашувларда иштирок этган ҳамюртимиз Кумушхон Ходжаева делегациямиз ҳисобига кумуш медални қўшиб қўйди.
Иккинчи кунги баҳсларда J2 классида эркаклар ўртасида -90 кг вазн тоифасида беллашувларда қатнашган Довурхон Кароматов кумуш медалга, J2 классида аёллар ўртасида +70 кг вазн тоифасида эса Мохинур Пармонова бронза медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси Грузия пойтахтида кечган халқаро Гран-при турнирида 1 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза, жами 5 та медаль қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 5-ўринда якунлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар