date

Футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди

Футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди
Исроилда пенальтилар серияси давомийлиги бўйича жаҳон рекорди қайд этилди. Мамлакат учинчи дивизиони плей-офф босқичи, ярим финал учрашувида "Димон" ва "Шимшон" (асосий вақтда 2:2) клублари пенальтилар сериясига мурожаат қилишди.

Иккала жамоа ушбу серияда жами 56 марта (ҳар бир жамоа 28 мартадан) пенальти тепишди. Якунда "Димон" клуби 23:22 ҳисобида ғалаба қозонди.

Аввалги рекорд 2022 йилда Англияда ўрнатилганди. Ўшанда "Вашингтон" ва "Бедлингтон" жамоалари пенальтилар сериясида жами 54 та зарбани амалга ошириишганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди