00:29 / 23.05.2024
452

Ҳимоячиларни “титратаётган” тўпурарнинг харидори кўпайиб кетди

Ҳимоячиларни “титратаётган” тўпурарнинг харидори кўпайиб кетди
Европада миллий чемпионатлар бирин-кетин якунланмоқда. Энди бор эътибор Германияда бўладиган Европа чемпионатига қаратилади. Қолаверса, клублар ёзги трансферлар вақтида таркибини мустаҳкамлашга ҳаракат қилади.

Мавсумни юқори савияда ўтказган футболчиларнинг бозори чаққон бўлиши аниқ. Ана шундай футболчилардан бири Франция терма жамоаси ҳужумчиси Майкл Олиседир.

“Кристал Пэлас” ҳужумкор футболчиси тезкорлиги, жисмонан бақувватлиги, шиддатли ўйини билан Англия Премьер-лигасидаги ҳимоячиларни даҳшатга солиб қўйди.

Мутахассислар унинг нозик томони деярли йўқлигини таъкидламоқда. Олисе анча гавдали ва мушаклари катта эканига қарамай, бу унинг тезкорлигига ва техникасига таъсир қилмаган.

Якунланган чемпионатда Майкл Олисе 19 марта майдонга тушиб, 10 та гол ва бешта ассист муаллифи бўлди. Бу футболчи учун ПСЖ, “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед”, “Астон Вилла” ва “Челси” каби кучли клублар кураш олиб бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳимоячиларни “титратаётган” тўпурарнинг харидори кўпайиб кетди