date
views 186

Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, кубокни қўлга киритди

Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, кубокни қўлга киритди
Футбол бўйича Англия кубоги финал баҳси 25 май, шанба куни бўлиб ўтди. Унда Манчестер шаҳрининг икки жамоаси иштирок этди.

Учрашувнинг 30-дақиқасида “шаҳарликлар” дарвозабони ҳамда ҳимоячиси ўртасида тушунмовчилик юз берди ва тўп Гарначога етиб келди. Қулай вазиятдан ёш футболчи фойдаланиб жамоасини олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг 39-дақиқасида ажойиб ҳужум уюштирган “қизил иблислар” чиройли тарзда гол уриб ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди.

Иккинчи бўлимда “шаҳарликлар” ҳисобни қисқартиришга ҳаракат қилди, аммо “Манчестер Юнайтед” ҳимояда ишончли ҳаракат қилди. Учрашувнинг 87-дақиқасида Жереми Доку ҳисобни қисқартиришга эришди. Шундан сўнг Гвардиола шогирдлари бор кучи билан ҳужумга ўтди.

“Шаҳарликлар” рақиблар дарвозасига бошқа йўл топа олмади. Шу тариқа чемпионатни 8-ўринда якунлаган тен Ҳаг шогирдлари Англия кубогини қўлга киритди.

"Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 1:2
Голлар
: 0:1 – 30 Гарначо, 0:2 – 39 Майну, 1:2 – 87 Доку.

"Манчестер Сити": Ортега, Уокер, Стоунз, Аке (Аканджи, 46), Гвардиол, Ковачич (Доку, 46), де Брюйне (Альварес, 56), Бернарду Силва, Родри, Фоден, Холанд.

"Манчестер Юнайтед": Онана, Уан-Биссака, Варан, Мартинес (Эванс, 73), Диогу Далот, Амрабат, Майну, Бруну Фернандеш, Мактоминей (Маунт, 90), Гарначо (Линделёф, 90), Рэшфорд (Хойлунд, 74).

Огоҳлантириш: Майну (45), Мактоминей (90+5).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, кубокни қўлга киритди