date
views 158

Роналду яна бир тарихий натижа қайд этди

Роналду яна бир тарихий натижа қайд этди
Фото: Getty Images
“Ан-Насср” Саудия Арабистони чемпионати доирасида 27 май, душанба куни “Ал-Иттиҳод”ни 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, мавсумни якунлади.

“Ан-Насср” учун икки тўпни Криштиану Роналду киритди ва у 35 та гол билан Про Лига тўпурарига айланди. Шу тариқа, португалиялик тўрт хил лигада тўпурар бўлган биринчи футболчига айланди.

Аввалроқ Роналду “Реал” билан Ла Лигада уч марта, “Ювентус” билан А Серия ва “Манчестер Юнайтед” билан Премьер Лигада бир марта энг яхши тўпурарга айланганди.

Бундан ташқари, Роналду бир мавсумдаги голлар сони бўйича Саудия Арабистони чемпионати рекордини янгилади. Роналдуга қадар рекордчи марокашлик Абдерразоқ Ҳамдалла эди, у 2018—19 йилги мавсумда “Ан-Насср” сафида 34 та гол урган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду яна бир тарихий натижа қайд этди