Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорларини ташкилот фонди томонидан алоҳида моддий рағбатлантиради. Бу ҳақида IBA президенти Умар Кремлев маълум қилди.
Унга кўра, ҳар бир олтин медал учун 100 000 АҚШ доллари ажратилади. Бу сумманинг тенг ярми боксчининг ҳисобига, 25 000 унинг мураббийи ва қолган 25 000 миллий федерация ҳисобига йўналтирилади.
Кумуш медал учун 50 000 АҚШ доллари ажратилган. Унинг тенг ярми (25 000) атлетга, қолган қисми мос равишда мураббий ва миллий федерация ўртасида тақсимланади.
Бронза медали учун эса 25 000 АҚШ доллари берилади. Ундан 12 500 АҚШ доллари атлет ҳисобига тушса, қолган 50 фоиз аввалги тақсимотда бўлгани каби мураббий ва миллий федерация ўртасида бўлинади.
Шунингдек, ҳатто чорак финалгача етиб борган боксчилар учун 10 000 АҚШ доллари ажратилиши кўзда тутилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди