Ўзбекистон Суперкубогида "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди ва берилган саволларга қуйидагича жавоб қайтарди.
- Ўйин ҳақида...
- Барчага хайрли кеч. Пенальтилар серияси "Насаф" тарихида биринчи марта бўлди, менимча. Бу ўйинга ўзига яраша кўрк берди. Ўйлайманки, мухлислар ҳам хурсанд бўлишди. Биринчи бўлим охири ва иккинчи бўлим бошида яхши ўйин кўрсата олмадик. Гол ўтказгач, жамоада иштиёқ ва хоҳиш ошди. Серияда омадимиз кулиб боқди. Йигитларга ва Абдувоҳидга раҳмат айтамиз. Ғалаба билан мухлисларни табриклаймиз.
- "Насаф" яхши ўйин кўрсата бошлаши учун гол ўтказиб юбориши шартмиди? Унгача ҳужумкор ўйин кўрсатса бўлмасмиди?
- Шарт эди. Баъзида гол ўтказиб юбориш ҳам фойда беради. Голдан кейин жамоамиз бошқача ўйнай бошлади ва ўйин сифати ҳам ошди. Биз билардикки, гол урмасак, пенальтилар серияси бўлмаслигини билардик. Иккинчи тайм ўртасидан бошлаб ҳақиқий ўйинимизни намойиш эта бошладик. Биз фақат ғалабадан эмас, охиригача кураша олганимиздан хурсандмиз.
- Тўпсиз ҳаракат бўйича "Пахтакор" устунроқ кўринди. Агар уларнинг асосий футболчилари сафда бўлганида жамоангизга қийин бўларди...
- Гапингизга қисман қўшиламин. Ҳозирги футболда натижага эришиш учун қаердадир тўпсиз ўйнаш ва уни рақибга берган ҳолда ўйин кўрсатиш ҳам фойда келтиради. Биз "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам тўпга эгалик қилишини билардик. Бу бўйича йигитлар билан келишиб олгандик. Қарши ҳужумлар борасида ҳам режаларимиз бор эди, аммо ўхшамади. Бир нечта ўзгаришлар қилиш режамизда бор эди.
- Сизнинг қўл остингиздаги "Насаф" янги ўйинчиларни кашф этиб боради. Жорий йил бирорта ярқ этган ёшларни кўрмаяпмиз? Наҳотки, академияда бундай ўйинчи йўқ...
- Биз олдимизга улкан режаларни қўйганимиздан кейин озгина тизимни ўзгартирдик. Раҳбарият бизга катта талабларни қўйди. Юқорида юриш, ОЧЛда ўйнаш учун тажрибали футболчиларга суянишимиз керак эди. Шунинг учун тажрибали футболчиларни жалб қилдим. Биз очко йўқотиш ёки бугунгидек финалларда ютқазишга ҳаққимиз йўқ. Шунинг учун ёш футболчиларни тушириб, таваккал қила олмаймиз. Агар Муҳаммадиев жароҳат олиб қолганида Шерзод Насруллаевни унинг ўрнига қўярдик ва қанотимиз яхши ишламай қоларди.
- Сўнгги матбуот анжуманларида янги футболчилардан кўнглим тўлмаяпти дедингиз. Масалан, Да Сильва ва Абдухолиқов бобида. Бугун уларни заҳирадан туширдингиз...
- Жигаури ва Марушич фаоллик кўрсатмагани учун Дв Сильва ва Абдухолиқовга имконият бердик. Йигитларга ҳар доим айтганмиз рақобатга жиддий қарашларини. Бугунги ўйиндан келиб чиқиб, кейинги ўйинда асосий таркибдан ким жой олишини ўйлаб кўрамиз.
- Натижа биринчи ўринда деб айтдингиз. Ўйинга тайёрланган таркибдан келиб чиқсак, "Насаф" тез гол уриб олса, 5 кишилик ҳимоядан фойдаланмоқчимидингиз?
- Ҳа, машғулотларда 5 нафар ҳимоячи билан ўйнаш режасини синаб кўргандик. Бугун 4-3-3 ўйнашга қарор қилдик.
- "Насаф" биринчи даврадан кейин легоинерлардан воз кечади деган хабарлар тарқалди...
- Билмадим. Мен бундай хабарларга эътибор қилмайман. Ҳали бу бўйича ҳеч қандай ахборотга эга эмасмиз.
Матбуот анжумани сўнгида Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев яқинда Ҳусайн Норчаевнинг дўпписи аукционга қўйилиб, ундан тушган пулларни болалар шифохонасига хайрия қилгани ҳақида таъкидлади ва Абдувоҳид Неъматовдан формасини навбатдаги аукцион учун ажратишини сўради. Футболчи бу ғояни қўллаб-қувватлади, сўнгра журналистлар уни олқишлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди