
Ўзбекистон Суперкубогида "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг "Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов матбуот анжуманида иштирок этди ва берилган саволларга қуйидагича жавоб қайтарди.
- Ўйин ҳақида...
- Барча "Насаф" мухлисларини Суперкубок билан табриклайман! Ўйин жуда қийин кечди ва пенальтилар сериясигача давом этди. Бунга тайёргарлик кўргандик ва бу бизга қўл келди.
- Пенальтини бундай ижро этиш осон эмас. Буни олдиндан режалаштириб олганмидингиз?
- Дарвозабондан ҳеч ким бундай зарбани кутмайди. Шунинг учун шунақа тепишга қарор қилдим.
- "Пахтакор" дарвозабони сизга нима деб кетди?
- Ҳар бир пенальти тепилгач, менга "қандай гол урдинг" деб ҳайратомуз саволлар бераверди (кулади).
- Муҳаммадқодир Ҳамралиев ва Диёр Холматов билан олимпия терма жамоасида бирга ўйнайсизлар. Улар қайси томонга тепишини билармидингиз?
- Муҳаммадқодир Ҳамралиевга ҳазиллашиб, "Биласан-а? Қаерга тепишни", дедим (кулади). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар