Аббосбек Файзуллаев легионер сифатидаги дастлабки мавсумидаёқ Россия Премьер-лигасининг қаҳрамонларидан бўлди. Мавсумнинг асосий кашфиёти сифатида эътироф этилган 20 ёшли ҳужумкор футболчи ҳақида мухлислар, мутахассислар, футболчилар ва мураббийлар илиқ фикрларни билдирмоқда.
Кўпчиликни ўзбекистонлик футболчининг Европада ўйнаш имконияти қизиқтирмоқда. Мавсум давомида Аббосни “Бавария” ва “Парма” каби жамоалар кузатаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Россия футболчи мутахассислар Файзуллаев ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларни билдирганда бу масалага ҳам тўхталиб ўтмоқда.
Вячеслав Чанов, собиқ дарвозабон ва ЦСКА мураббийи:
Ҳар йили янгидан янги ёш футболчилар пайдо бўлади ва улар мавсум кашфиётига айланади. Мисол тарзида ЦСКАни олайлик. Кичкинагина ўзбек йигити келиб, бу даражада ўйнайди, деб ким ўйлабди?
Аббоснинг бўй-басти ҳам, вазни ҳам тўғри келмайди, умуман тушунарсиз персонаж, дейишганди.
Амалда Фпайзуллаев чемпионатнинг энг асосий кашфиёти бўлди. Ҳар ким нималарга қодирлигини ана шундай жойида исботлаши керак.
Владимир Пономарёв, ЦСКА собиқ футболчиси:
Файзуллаев “армиячилар” сафида мавсумни муносиб даражада ўтказди. Кўп жиҳатдан унинг хизматлари эвазига ЦСКА чемпионатда энг кўп гол урган жамоага айланди.
Аббос ҳали ёш ва яна ўсишда давом этади. Файзуллаевни 10 миллион евродан камига трансфер қилмаслик керак. Агар қайсидир клуб уни олишни қаттиқ истаётган бўлса, шунга яраша яхшигина харажат қилсин. Энг яхшиси – Аббосни жамоада сақлаб қолиш.
Александр Бубнов, “Спартак”, “Динамо” ва Франциянинг “Ред Стар” жамоаси собиқ футболчиси:
Чемпионатнинг энг зўр уч нафар ҳужумкор футболчиси Эдуард Сперцян (“Краснодар”), Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА) ва Максим Глушенков (“Локомотив”) бўлди. Уларнинг ҳаммаси креатив, самарадор ва ўйинни яхши бошқаради.
Файзуллаев – мавсумнинг ҳақиқий кашфиёти бўлди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди