Россия Премьер-лигасида мавсум кашфиёти сифатида эътироф этилган Аббосбек Файзуллаевнинг фаолиятида ўсиш кузатилмоқда. 20 ёшли футболчимиз қисқа фурсатда ЦСКА ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий ўйинчиларидан бирига айланди.
Бундан ташқари, Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон олимпия терма жамоасида ҳам асосий фигуралардан ҳисобланади ва Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қиладиган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиши кутилмоқда.
Шу билан бирга келаси мавсумда Файзуллаев ЦСКА таркибида ҳам жиддий мақсадлар сари курашишга бел боғлаган. Легионеримиз журналистлар билан суҳбатда ана шулар ҳақида гапирди.
— Чилилик Виктор Давила билан ўзаро дўстлигингиз қандай пайдо бўлди? Машғулотлардан ташқари ҳам бирга вақт ўтказишларинг мумкинми?
— ЦСКА жамоасида дастлабки йилимиз бўлгани учун бир биримиз билан яхши чиқишиб кетдик. Мен испан тилини ўрганишни истайман, у эса инглиз тилини. Шунинг учун бир биримизга ёрдам беряпмиз.
— Нима деб ўйлайсан, Чемпионлар лигасининг фаворити қайси жамоа?
— Мен “Боруссия” соврин ютишини истайман, лекин “Реал” ғалаба қозонадигандек. Шунчаки янги жамоа ғолиб бўлишини хоҳлаяпман.
— Европа чемпионатларида кучингни синаб кўриш ниятинг борми?
— Албатта, Европанинг топ-клубларида ўйнаш орзуси бор, фақат вақти келганда. Ҳозир ЦСКА билан шартномам бор. Мен келишув ва клубни ҳурмат қиламан.
— Сенга қайси европа чемпионати маъқулроқ?
— Испанияники, чунки техникага асосланган.
— ЦСКАдан Ла Лига клубига ўтишни мақсад қилиб қўйганмисан?
— Мақсадларим катта. Албатта, вақти келганда топ-клубга ўтишни истайман.
— Ёзда Олимпия ўйинларига боришинг керак. Бош мураббий билан бу борада суҳбатлашдингми, яна жамоадан кетасанми?
— Ҳали гаплашмадик.
— ЦСКА мухлисларига аниқлик киритиб берсанг, нега клубга фойданг тегиб турганида футболчи сифатида бошқа жойларга кетишингга тўғри келяпти?
— Олимпиада спортчилар учун жуда катта мусобақа ва у ҳаётингизда бир мартагина бўлиши мумкин. Биз тарихда илк бор ушбу мусобақага йўлланма олганимиздан бахтиёрман.
Мен ўтган гал жамоадан кетганимда, федерация ва клуб ўртасида мулоқот ва келишув бўлган. Агар баҳорда клуб мени ёшлар ўртасидаги Осиё кубогига қўйиб юбормаганида, хотиржам шу ерда ўйнаб, жамоага ёрдам берган бўлардим. Мен шунчаки кетиб қоладиганлардан эмасман.
— ЦСКАнинг асосий рақиби “Зенит”ми ёки “Спартак”?
— Ўтган йиллардаги вазиятлар ҳисобига “Спартак”, деб ўйлайман. ЦСКА ва “Спартак” учрашувлари ҳар доим супердерби ҳисобланади.
— “Зенит” ёки “Спартак”га гол уришни танла?
— Иккаласига ҳам гол ураман (кулади).
— Москвада сенга нималар ёқади? Вақтингни қандай ўтказасан?
— Москва ҳарорат иссиқ бўлганда ёқади. Паркларда сайр қилишни хуш кўраман. Бу ерда яхши парклар бор. Об-ҳаво яхши бўлганида сайр қиламан, акс ҳолда уйда ўтираман.
— Москванинг учта яхши жиҳатини сана...
— Гўзаллик, меҳмондўстлик ва стадионимиз.
Аббосбек Файзуллаев якунланган мавсумда Россия Премьер-лигаси ва мамлакат кубогида жами 32 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига бешта гол киритди ва жамоадошларига 14 маротаба голли пас узатди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди