АҚШнинг Ню-Жерси штатида Ўзбекистон вақти билан 2 июнь тонгида UFC 302 мусобақаси бўлиб ўтди.
Кечанинг асосий жанги Ислом Махачев ва Дастин Порье ўртасида кечди. Биринчи раундда Махачев Порьени тейкдаун ёрдамида партерга олди. Ислом рақибини бўғишга уринди. Порье эса вазиятдан чиқиб кетиши қийин бўлди. Дастин биринчи раундни тўлиқ ерда ўтказди.
Иккинчи раунд ҳам Махачевнинг устунлиги билан якунланди. Учинчи раунднинг бошида Порье икки бор тизза зарбасини ўтказиб юборди. Яна ҳужумга ўтган Ислом рақибини тейкдаунга олди. Раунд сўнггида икки жангчи ҳам зарбалар алмашиб олди. Тўртинчи раундда жангчилар яна бир-бирига зарбалар билан жавоб қайтарди.
Бешинчи раундда эса Ислом Порьени бўғиш услубида мағлуб этди.
UFC 302 турнирининг қолган натижалари билан танишинг:
- Шон Стрикленд (28-6) тўлиқ давом этган жангда Пауло Коста (14-3) устидан очколар эвазига ғалаба қозонди;
- Кевин Ҳолланд (26-11) Михал Олексейчук (19-8) устидан 1-раундда ғалаба қозонди;
- Жаилтон Алмейда (21-3) Александр Романовни (17-3) 1-раундда бўғиш услубида мағлуб этди;
- Ренди Браун (19-5) Elizeу Залески дос Сантосни (24-8-1) очколар ҳисобига мағлубиятга учратди;
- Роман Копилов (13-3) Сезар Алмейдани (5-1) очколар ҳисобига мағлуб этди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди