Фото: Getty Images
Италия молиявий полицияси “Рома”, “Интер”, “Наполи” жамоаларининг 12 та трансфери бўйича иш очди.
Football Italia нашрининг хабарига кўра, Рим прокуратураси керакли ҳужжатларни, “Интер”га оидларини Милан прокуратурасига, “Сассуоло”га оидларини Моденага, “Аталанта”га оидларини Бергамога юборган.
Бу ҳужжатларнинг барчаси молиявий фирибгарликка оид. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили худди шу вазият сабабли “Ювентус”дан 10 очко олиб қўйилганди.
Молиявий фирибгарлик бўйича 2017 йилдан 2021 йилга қадар амалга оширилган 12 та трансфер шубҳа остига олинган.
Булар: Грегуар Дефрел (“Сассуоло”дан “Рома”га), Риккардо Маркисса (“Рома”дан “Сассуоло”га), Давиде Фраттези (“Рома”дан “Сассуоло”га), Николо Заниоло (“Интер”дан “Рома”га), Давиде Сантон (“Интер”дан “Рома”га), Ража Наингголан (“Рома”дан “Интер”га), Брайан Кристанте (“Аталанта”дан “Рома”га), Марко Тумминелло (“Рома”дан “Аталанта”га), Леонардо Спинассола (“Аталанта”дан “Рома”га), Лука Пеллегрини (“Рома”дан “Ювентус”га), Костас Манолас (“Рома”дан “Наполи”га) ва Амаду Диавара (“Наполи”дан “Рома”га).
Наинголаннинг “Рома”дан “Интерга”га ўтгани бундай молиявий “ўйин”нинг ёрқин мисоли. Келишувга биноан клуб Сантон ва Заниолонинг хизматларини ва 38 миллион еврони “Интер” клубига ўтказиши керак бўлган. Клубнинг трансфердан олган фойдаси 31 миллион қилиб кўрсатилган. Ваҳоланки, ушбу трансфердан ғазнага 24 миллион фойда келган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди