date
views 143

Лапорта Фликни қанчага кўндирди?

Лапорта Фликни қанчага кўндирди?
“Барселона”га бош мураббий этиб тайинланган Ханс-Дитер Фликка клуб раҳбарияти ҳар мавсум учун 9-11 миллион евродан маош тўлайди. Бу суммадан маълум миқдорда солиқ олинишини инобатга олиш лозим.

Германиялик мутахассис 29 май куни каталонияликларга бош мураббийлик қилиши маълум бўлди. Клуб янги устоз билан икки йиллик битим тузган.

Тажрибали мутахассис олдига молиявий қийинчиликларга қарамасдан, жамоани Европанинг етакчи клублари даражасида ўйнашини таъминлаш вазифаси қўйилган.

Бу борада Фликнинг тажрибаси бор. У 2019-2021 йиллар давомида “Бавария” бош мураббийи сифатида Европа Чемпионар лигаси, УЕФА Суперкубоги, Германия кубоги ва икки бор Бундеслига ғолиблигини қўлга киритган.

Ханс Флик клубдан кейин икки йил давомида Германия терма жамоасини шуғуллантирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лапорта Фликни қанчага кўндирди?