Суперлига 10-туридан ўрин олган "Насаф" – "Локомотив" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ғалаба учун ҳам, Абдухолиқов учун ҳам хурсандман. Бизга 3 очко, Бобурга эса гол керак эди ва бунга эришдик. Барчаси назоратимиз остида ўтди ва хотиржам, ишончли ғалабага эришдик. Тезкор гол ўйинимизни енгиллаштирди. Голдан сўнг "Локомотив" очилишга мажбур бўлди. "Темирйўлчилар" бугун 5-4-1 схемасида беллашувни бошлади. Тезкор гол эса бизга жуда ҳам зарур эди.
Суперкубокдан сўнг футболчиларда толиқиш бор эди. Шу сабабли заҳирадаги футболчиларга имконият бердик. Қолаверса, позициялар бўйича ҳам ўзгаришлар қилдик. Марушич ўрнига Абдухолиқов, Жигаури ўрнига Силва ва Кенжабоев ўрнига Чогадзе майдонда ҳаракат қилди. Суперкубокда ҳам уларнинг майдонга тушиши кўп нарсани ўзгартирган эди. Шу сабабли ишонч билан уларга имконият бердик.
Статистикага қарамаган эканман. Агар, биз ҳақиқатдан ҳам анча вақтдан буён "Локомотив"ни ўз майдонимизда мағлуб этмаётган бўлсак, бугунги ғалаба биз учун жуда ҳам муҳим бўлган экан.
Бу йилги мавсумда энг кам очко жамғариб чемпион бўлиш имкони бор. Жадвалга қарасак, барча жамоада йўқотишлар кўп эканини кўрамиз. Шу сабабли, ҳар бир баҳсга жиддий ёндашмасак, натижа ижобий бўлмаслиги мумкин.
Футболчиларнинг жисмоний имкониятлари кўриниб турадиган тизимдан лигадаги барча жамоалар фойдаланади. Бу талаб ҳам. Боиси, ҳар бир жамоада миллий термага номзод футболчилар тўп тепиб туради. Бу тизим мураббийларга ҳам жуда катта фойда келтиради. Биз бундан чуқур фойдаланамиз. Қайси футболчи қандай тезликда қанча вақт ҳаракат қилгани-ю, тикланиш кимда қанча вақтни олаяпти? Бу тизим орқали барчасини назорат қилиб бориш мумкин бўлади. Ундаги кўрсаткичлар бўйича кўп футболчиларимизда бир хил натижалар кузатилади.
Аммо, айрим вақтларда бунинг акси ҳам кузатилади. Масалан, Суперкубокда Бозоров 13 кмдан ортиқ масофани босиб ўтган. Ундан олдинги беллашувда эса Кенжабоев энг кўп югурган эди. Шунингдек, позициясидан келиб чиқиб, Муҳиддинов ва Жигаури ҳам кўп масофа босиб ўтади. Марказий ҳимоячилардан бошқа деярли барча ўртача 10 кмдан кўп югуради. Қанот вингерларида эса бу кўрсаткич янада кўп бўлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди