Париж-2024 ёзги Олимпияда ўйинларига йўлланма берувчи мусобақалар якунланди, дея хабар берди Ўзбекистон бокс федерацияси. Якунларга кўра, Ўзбекистон бокс эркаклар ва аёллар миллий терма жамоаси 11 та вазнда йўлланмага эга чиқди.
“Бунда эркаклар терма жамоамиз жаҳонда биринчилардан бўлиб тўлиқ таркибда лицензияни нақд қилган бўлса, аёллар жамоамиз эса бугун Бангкокда бўлиб ўтган турнирдан сўнг тарихда илк бор 4 та вазнда Олимпия ўйинларида иштирок этадиган бўлди”, — дейилади хабарда.
Олимпияда ўйинларида қатнашадиган терма жамоа таркиби:
Эркаклар: -51 кг: Ҳасанбой Дўсматов, -57 кг: Абдумалик Халоков, -63,5 кг: Руслан Абдуллаев, -71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев, -80 кг: Тўрабек Хабибуллаев, -92 кг: Лазизбек Мулложонов, +92 кг: Баҳодир Жалолов.
Аёллар: -50 кг: Сабина Бобоқулова, -54 кг: Нигина Ўктамова, -57 кг: Ситора Турдибекова, -66 кг: Навбаҳор Ҳамидова.
Эслатиб ўтамиз, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари шу йилнинг 26 июлидан 11 августигача бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди