16:43 / 03.06.2024
219

Ўзбекистон бокс терма жамоаси лицензия жамғаришда Осиёда тенгсиз бўлди

Ўзбекистон бокс терма жамоаси лицензия жамғаришда Осиёда тенгсиз бўлди
26 июлдан 11 августгача Франциянинг Париж шаҳрида Париж—2024 ёзги Олимпияда ўйинлари бўлиб ўтади. Бокс бўйича ушбу мусобақанинг барча йўлланма берувчи турнирлари якунланди ва терма жамоалар қўлга киритган лицензиялар аниқ бўлди. Маълумотларга кўра, Парижга энг кўп йўлланма Океания минтақасидан Австралия давлати эга бўлди.

Улар мусобақага 12 вазнда боксчи билан иштирок этадиган бўлса, иккинчи ўринда Ўзбекистон бокс миллий терма жамоаси турибди. Терма жамоа 4 йилликнинг нуфузли турнирига 11 та вазн тоифасида иштирок этади. Ушбу натижа билан Ўзбекистон термаси Осиё қитъасида биринчиликни қайд этди.

Фото: Uzbekistanбохинг
Кейинги ўринларда Бразилия, Ирландия ва Қозоғистонлик боксчилар жой олган. Уларда 10 тадан лицензия бор.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва қўшни Қозоғистон терма жамоалари эркаклар вазн тоифасида тўлиқ таркиб билан иштирок этади.

Аёллар ўртасида рекорд Ирландия ва Австралияга тегишли. Улар ҳам тўлиқ таркибда аёллар мусобақаларини бошлайди.

Париж-2024 Олимпияда ўйинларида қатнашадиган бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси таркиби билан танишинг:

Эркаклар:

-51 кг: Ҳасанбой Дўстматов
-57 кг: Абдумалик Ҳалоков
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
-92 кг: Лазизбек Муллажонов
+92 кг: Баҳодир Жалолов

Аёллар:

-50 кг: Сабина Бобоқулова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-57 кг: Ситора Турдибекова
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон бокс терма жамоаси лицензия жамғаришда Осиёда тенгсиз бўлди