Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец жаҳон чемпионати 2-саралаш босқичи доирасидаги Туркманистон ва Эронга қарши учрашувларда қатнашадиган футболчиларнинг номини эълон қилди. Унга кўра, қайднома 20 нафар футболчи ва 3 дарвозабондан иборат.
Sports.uz портали футболчиларимизнинг клубидаги фаолияти ҳақида маълумот беради.
Ўткир Юсупов
Ўткир Юсупов 2019 йилдан буён Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Катанец деярли барча учрашувларда унинг хизматидан фойдаланиб келяпти. 33 ёшли посбон жорий мавсумда "лочинлар" билан чемпионлик учун курашмоқда. Юсупов "Навбаҳор"нинг Суперлигадаги барча 9 та ўйинида қатнашиб, 8 та гол ўтказган. "Локомотив", "Нефтчи" ва "Олимпик"ка қарши баҳсларда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Шу кунга қадар Ўткир терма жамоамиз сафида 29 та беллашувда иштирок этган. Унинг "Transfermarkt" порталидаги нархи 700 минг еврони ташкил қилади.
Ботирали Эргашев
Ботирали Эргашев 2024 йилги мавсумни Фарғонанинг "Нефтчи" клубида бошлади. Чемпионлик учун курашаётган "йўлбарслар" сафида Ботирали унчалик кўп ўйин амалиётга эга бўлмаяпти. 28 ёшли дарвозабон жорий мавсумда Суперлигада 2 та, Ўзбекистон Кубогида 2 та ўйин ўтказди. Ушбу 4 учрашувда 2 гол ўтказган Эргашев қолган 2 баҳсда "қуруқ" ўйин ўтказган. Ботиралининг "Тransfermarkt"даги нархи 250 минг еврога баҳоланмоқда.
Абдувоҳид Неъматов
Абдувоҳид Неъматов 2024 йилги мавсумни қолган дарвозабонларга нисбатан эртароқ бошлаган эди. 23 ёшли посбон мавсумни "Ал-Айн"га қарши икки учрашув билан бошлади. Дастлабки учрашувда дарвозасидан гол олиб чиқмаган бўлса, иккинчи ўйинда иккита гол ўтказиб юборди. Абдувоҳид "Насаф" билан биргаликда Суперлига чемпионлиги учун кураш олиб бормоқда.
Голкипер Суперлиганинг барча 8 та баҳсларида майдонга тушиб, 8 маротаба гол ўтказиб юборган. Икки учрашувда эса дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Жиззахлик дарвозабон жамоасининг Суперкубокни қўлга киритишига ҳам жуда катта ҳисса қўшди. Пенальтилар сериясида 3 маротаба рақибларнинг зарбасини қайтаришдан ташқари, жамоа учун муҳим бўлган голни "паненка" услубида дарвозага киритди.
Шунингдек, Абдувоҳид Олимпия терма жамоаси билан ҳам Осиё Кубогида иштирок этди ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритишга ёрдам берди. Дарвозабон финалгача 4 учрашувда майдонга тушиб, барчасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган бўлса, финалда 1 та гол ўтказиб юборди. Мусобақанинг "энг яхши дарвозабони" деб топилганини ҳам таъкидлаб ўтишимиз жоиз.
Маълумот учун, Неъматовнинг нархи 700 минг еврога тенг. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди