21 сентабрь куни Лондондаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида Энтони Жошуа (28-3, 25 КО) ва IBF йўналиши бўйича вақтинчалик жаҳон чемпиони Даниэль Дюбуа (21-2, 20 КО) ўртасида жанг ўтказилиши мумкин.
Чунки Жошуа бир неча ҳафта олдин рингга қайтиш санасини ва унинг рақиби Дюбуа ва Филип Хргович ўртасидаги жанг ғолиби бўлишини айтган эди.
Маълумот учун, Жошуа охирги бор март ойида бокс ўтказиб, иккинчи раундда Фрэнсис Нганнуни нокаутга учратган эди. Ўтган йили британиялик учта ғалабали жанг ўтказди.
Даниэль Дюбуа эса, ўтган ҳафта шанба кунги бокс оқшомида Филипп Хрговични техник нокаутга учратди ва супер оғир вазн тоифасида IBF вақтинчалик чемпион камарини қўлга киритди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди