13:31 / 08.09.2016
7 369

Ўзбекистон бокс терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади

Ўзбекистон бокс терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 8-11 сентябрь кунлари давомида Россиянинг Омск шаҳрида бўлиб ўтадиган Алексей Тишченко номидаги халқаро турнирда иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берган, дейилади "Кун" нашрида.

Мусобақада Ўзбекистондан 7 нафар спортчи иштирок этмоқда: Мироншоҳ Ибрагимов (49 кг), Ҳасанбой Латибохунов (- 52 кг), Сулаймон Латипов (- 56 кг), Улуғбек Дўсмуродов (-60 кг), Элёр Норалиев (-64 кг), Сардор Ёрмуҳамедов (-91 кг) ва Улуғбек Мубинов (+91 кг). Жамоа мураббийи Азиз Шарипов.

Мусобақада Ўзбекистон вакилларидан ташқари, Хитой, Мўғулистон, Афғонистон, Арманистон, Қозоғистон ва Россиядан 80 нафарга яқин боксчилар куч синашади. Шунингдек, Омск терма жамоаси алоҳида жамоа сифатида қатнашади. Мусобақа ҳакамлари халқаро тоифадаги AIBA ҳакамлари бўлиб, улар орасида ўзбекистонлик Ўктам Бозоров ҳам бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон бокс терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади