
“Реал” Килиан Мбаппе трансферини эълон қилди. “ПСЖ” ҳужумчиси мадридликлар сафига эркин агент сифатида ўтди. Мбаппе “Реал” билан 5 йиллик шартнома имзолади.

Футболчининг тақдимот маросими Евро—2024 мусобақасидан сўнг бўлиб ўтади.
Килиан “қаймоқранглилар” сафида марказий ҳужумчи позициясида тўп суради. Дастлаб ҳужумчи 9-рақамда тўп суради. 2025 йилда Лука Модрич клубни тарк этгач, унинг 10-рақами Мбаппега берилади.
Килиан 2017 йилдан буён “ПСЖ” шарафини ҳимоя қилаётган эди. 7 мавсум давомида футболчи 256 та гол билан клуб тарихида энг яхши тўпурарга айланди.
Жамоа билан биргаликда 6 марта Франция чемпионлигини, 4 марта Франция Кубогини, 3 марта Франция Суперкубогини, 2 марта Лига Кубогини қўлга киритди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар