Америкалик ММА менежери Али Абдул-Азиз UFC 302 турнирида АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ҳамда UFC собиқ жангчиси Хабиб Нурмагомедов билан учрашуви ҳақида гапирди.
“Бугун мен президент Трампни Хабиб билан яна бир бор кўришдан хурсанд бўлдим. Дональд Хабибга ўзининг барча даврлардаги энг севимли жангчиси эканлигини айтди”, — деб ёзди Абдул-Азиз ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг асосий жанги енгил вазн тоифасида амалдаги чемпион, россиялик Ислом Махачев ва америкалик Дастин Порье ўртасида бўлди. Ислом Махачев ўз унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди. Жанг беш раунд давом этди ва охирги раундда Ислом рақибини бўғиш усули орқали мағлубиятга учратди.
Ислом учун бу енгил вазн тоифасида (70 кг гача) учинчи ҳимоя бўлди. Махачев ҳозирча чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш бўйича Хабиб Нурмагомедов билан тенглашиб турибди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди