Фото: Championat
Москванинг “ЦСКА” расмий сайтида Марко Николич бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди. Жамоа сербиялик мутахассис билан келишувга эришди, яқин орада расмий шартнома имзоланади, дея хабар беради клуб матбуот хизмати.
Аввалроқ рус ОАВ Николич “ЦСКА” билан икки йиллик шартнома борасида келишиб олгани ҳақида хабар берганди.
Эслатиб ўтамиз, “ЦСКА” 2023—2024 йилги мавсумни Россия Премьер Лигаси турнир жадвалида олтинчи ўринда якунлади. 3 июнь куни Москва клуби Владимир Федотов жамоа бош мураббийлигидан четлатилганини эълон қилди. Россиялик мутахассис 2022 йилнинг ёзида “ЦСКА”ни бошқаради. Федотов бошчилигида армия жамоаси 2023 йилги футбол бўйича Россия кубоги ғолибига айланди.
Россияда Марко Николич Москванинг “Локомотив” клубидаги фаолияти билан танилган. У клубни 2020 йилдан 2021 йилгача бошқарган. Шундан сўнг Николич БААда ишлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди