Трансферларга ихтисослашган Transfermarkt порталида аксарият мамлакатларда чемпионатлар якунланганини инобатга олиб, футболчиларнинг мавсумдаги иштироки асосида уларнинг янги нархларини эълон қилмоқда.
Халқаро миқёсда фаолият олиб бораётган порталдаги нарх ўзгаришлари турли лигаларда тўп тепаётган айрим легионерларимизга ҳам таъсир қилди.
Transfermarkt портали Россия Премьер-лигасида тўп тепган бир гуруҳ чарм тўп усталарининг янги нархларини эълон қилди.
ЦСКА сафидаги ўйинлари билан мавсумнинг асосий кашфиёти сифатида эътироф этилган Аббосбек Файзуллаев трансфер нархи ошган футболчилар қаторидан жой олди.
20 ёшли ҳужумкор футболчимизнинг трансфер суммаси яна бир миллион еврога қимматлаб, бундан буён 6 миллион еврони ташкил қилмоқда. Шу тариқа, Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев биринчи маротаба Марказий Осиёнинг энг қимматбаҳо ўйинчисига айланди.
Энди истеъдодли футболчимиз трансфер суммаси бўйича минтақанинг тажрибали ўйинчилари – Элдор Шомуродов ва Бахтиёр Зайнутдиновни ортда қолдирмоқда. Италия ва Туркия чемпионатларида тўп тепаётган бу легионерлар беш миллион еврога баҳоланган.
Россия Премьер-лигасида “Рубин” шарафини ҳимоя қилаётган икки вакилимиз – ҳимоячи Рустам Ашурматов ва ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиевда нима гап?
Transfermarkt порталидаги кўрсаткичларга кўра, Ашурматов юз минг еврога қимматлаган ва айни пайтда 800 минг еврога баҳоланяпти. Умарали Раҳмоналиевнинг натижаси ўзгармаган ва легионеримизнинг трансфер суммаси 600 минг евролигича қолди.
Эътиборга молик жиҳати шундаки, “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобанган Аббосбек Файзуллаев ўтган йилнинг август ойида Россия Премьер-лигасига йўл олганида трансфер суммаси 750 минг еврони ташкил қиларди.
ЦСКА раҳбарияти ўзбек ўйинчисининг трансфери ундан ҳам арзон – атиги 500 минг еврога тушган.
Файзуллаев якунланган мавсумда Россия чемпионати ва кубогида рақиблар дарвозасига бешта гол урди ва жамоадошларига 14 та голли пас узатди.
Шунингдек, ҳужумкор футболчимизнинг нархи кўтарилишида унинг халқаро миқёсдаги фаолияти сермаҳсул бўлгани ҳам инобатга олинган.
Хусусан, Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари сафида Қатарда ўтказилган икки Осиё кубогида муваффақиятли иштирок этди.
Энди истеъдодли ҳамюртимиз келаси ой Франция пойтахти Париж шаҳрида бошланадиган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиши кутилмоқда. Бу турнир ҳам легионеримизнинг трансфер суммасига таъсир ўтказиши табиий.
Аслини олганда, анчадан бери Аббосбек Файзуллаевнинг Европа лигаларига қачон ўтиши кўпчиликни қизиқтириб келаётган мавзу ҳисобланади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ўйинчи нархининг мунтазам ўсиб бориши хориж клубларининг эътиборини тортадиган омиллардан бири ҳисобланади. Чунки ҳар қандай клуб ҳам нишондаги ўйинчига фойда манбаи ва келажак учун актив сифатида баҳо беради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди