06:56 / 05.06.2024
245

Санъат Шихов: "Катанецдан олдиндаги ўйинда ротация кутмасак ҳам бўлади. Эронга эса ютқазмаймиз"

Санъат Шихов: "Катанецдан олдиндаги ўйинда ротация кутмасак ҳам бўлади. Эронга эса ютқазмаймиз"
"Тезкор студия"нинг кечаги сонида Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Санъат Шихов меҳмон сифатида иштирок этди. Эфир сўнггида эса Ўзбекистон терма жамоасининг олдиндаги ўйинлари ҳақида фикрларини билдирди.

"Туркманистон билан ўйинда ротацияга қўл урилиши керак. Лекин Катанецдан буни кутмасак ҳам бўлаверади. Ротация орқали ёшларни юқори даражадаги ўйинларда кўриб олиш керак. Жамшид Искандеровга кам имкон берилади. Шундай ўйинларда кам ўйин амалиёти берилаётган футболчиларни ўйнатиш лозим.

Абдувоҳид Неъматовга ишонч билдирилиши мумкин. Кучли бўлганидан кейин қўйиш керак. Туркманистонни кучсиз демайман. Ўйинчилари яхши, дерби деган ном бор. Мураббий таркибда кўп ротация қилмаётганига сабаб терма жамоа кам йиғилади. Эрон билан буни амалга оширмаса ҳам, Туркманистонга қарши қолганларни кўздан кечириш даркор.

Тарихга эмас, бугунги кунга қарайлик, чунки футбол ўзгармоқда. Эрон ҳам кучли жамоа бўлиб кўринмаяпти, балки бизнинг жамоа шу даражага чиқди. Худо хоҳласа, Эронга ютқазмаймиз. Камида дуранг натижа қайд этилади. Хурсанд қиладигани, ўзбекистонлик футболчилар Эроннинг чемпион жамоаларига бормоқда. Улар билан ҳақиқий кучимизни кўриб оламиз. Елкамизда босим йўқ. Мухлислардан қандай натижа бўлса ҳам қўллаб-қувватлашни сўраб қолардим", - деди Санъат Шихов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Санъат Шихов: "Катанецдан олдиндаги ўйинда ротация кутмасак ҳам бўлади. Эронга эса ютқазмаймиз"