14:47 / 05.06.2024
305

Сречко Катанец: "Эртага асосий таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди. Иккинчи таймда ёшларга имкон берамиз"

Сречко Катанец: "Эртага асосий таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди. Иккинчи таймда ёшларга имкон берамиз"
ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Туркманистон учрашувидан аввал матбуот анжумани ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва ярим ҳимоячи Одил Ҳамробеков фикрларини билдирди.

"Эртанги ўйинга тўхталадиган бўлсам, бизда ҳаммаси жойида. Терма жамоага чақирилган футболчилар тайёр ҳолатда етиб келган. Албатта, уларнинг айримлари турлича формада келган, чунки кимдирлар учун чемпионат тугаган. Баъзи футболчилар якшанба, яна бошқалари анча олдин ўйинда майдонга тушган. Қоғозда кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал қилган бўлсакда, мухлисларни хурсанд қилиш учун ўйнаймиз", - дейди Сречко Катанец.

Одил Ҳамробеков: - Биринчи ўринда ОТЖсини узоқ кутилган натижа билан табриклайман. Эртанги ўйинда мураббийимиз айтганидек мухлисларни хурсанд қилиш учун майдонга чиқамиз.

- Мураббийга аввало соғлик ва саломатлик тилаймиз. Эртага терма жамоамизда катта босим йўқ. Шуни ҳисобга олган ҳолда дарвоза ва бошқа чизиқларда ротацияларни кўришимиз мумкинми? Сизнинг бошчилигингизда бу ҳолат кам кузатилади...
- Ўйиндан олдин таркиб ҳақида гапиришни истамайман. Сизга айтишим мумкинки, эртага таркибда катта ва жиддий ўзгаришлар бўлмайди. Янги футболчиларни жалб қилмоқчи экансиз, терма жамоа ўйинини қайтадан тузишингизга тўғри келади. Бу маълум бир вақтни талаб қилади. Ўйинни асосий таркибда бошлаймиз ва иккинчи бўлимда ёшларга имкон берамиз. Айрим футболчилар охирги учрашувини 20 май куни ўтказган. Уларга илк дақиқалардан имкон бериш нотўғри бўлади. Футболчилардан ўйинга жиддий қарашни сўраб қолардим. Оддий хатоларга йўл қўймаслик керак. Охирги маротаба март ойида ўйнаганмиз, мана энди йиғилдик, кейинги учрашувимиз сентябрь ойида ўтказилади. 6 ой давомида терма жамоада 2-3 та ўйин ўтказиш жуда кам. Шу боис асосий таркиб футболчиларига кўпроқ ўйин амалиёти беришимиз лозим.

- Бу нарса таркибдаги рақобатга зарар етказмайдими? Футболчи қачон терма жамоадаги рақобатни ҳис қилади?
- Ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтсам, тажрибали футболчилар бизни Жаҳон чемпионатига олиб чиқади. Шомуродов, Шукуров, Машарипов каби футболчиилар ва янги ўсиб келаётган ёш авлод мундиал сари етаклайди. Ҳозирда бизни ҳамма терма жамоалар ҳурмат қилади. Умид қиламанки, кейинги босқичда барча футболчилар соғ-салоат бўлади. Масалан эртанги ўйинда ўзгаришлар қилишим мумкин. Бунинг муаммоси йўқ. Лекин бундан қандай фойда бўлади? Сентябрь ойида Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари бошланади. Биз унда асосий таркибдан фойдаланамиз. Футболчилар бир-бирига рақобатчи эмас, ёрдамчи сифатида қараши керак. Замонавий футболда заҳирадан тушган футболчилар ўйинни ўзгартирмоқда. Бизда ҳам бундай ҳолатлар рўй берди. Масалан Аббосбек Файзуллаев заҳирадан ёки асосий таркибда тушиб ўйинни боришига таъсир қила олади.

- Айни пайтда соғлиғингиз қандай? ОТЖ таркибидаги бошқа футболчиларни ҳам кузатдингизми?
- Жаҳон чемпионатига чиқиш учун мени эмас, футболчиларнинг руҳий-жисмоний ҳолати яхши бўлиши керак. Соғлигим ҳақида тўлиқ айтиб берсам анча вақт керак бўлади. Ўз вақтида организимимни эшитмаганман. Жуда кўп жарроҳлик амалиётларини ўтказганман. Шу сабабли даволанишга тўғри келмоқда. Инсон фақат ҳаста бўлганидан кейингина соғлиғи ҳақида ўйлар экан. Айни пайтда соғлигим анча яхши. Агар учинчи марта терма жамоани соғлигим туфайли тарк этсам бошқа қайтиб келмайман. Ишончим комилки, бу нарса содир бўлмайди. Албатта, U-23 жамоасини кузатиб борамиз. Уларни Олимпиадага йўл олгани билан табриклаб қоламан. Бизда жуда яхши футболчилар авлоди шаклланган. Бу билан манманликка берилмаслик, футболчиларнинг оёғи ердан узилмаслиги лозим. Барчамизнинг руҳий ҳолатимиз Жаҳон чемпионатига чиқишга тайёр бўлишимиз шарт. Бутун миллат Жаҳон чемпионатига чиқишни исташи керак. Нафақат мухлислар, балки ОАВ ҳам. Футболчилар буни ҳис қилади. Мен Словения терма жамоасида ишлаганимда буни бошимдан ўтказганман.

- Ўзбекистондан ташқарида туриб ҳам чемпионат учрашувларини кузатдингизми?
- Албатта, телевидение ва компьютер орқали кузатиб бордик. Сентябрь ойида терма жамоага келганимга 3 йил бўлади. Мен мураббийлар штабим билан ўйинларни бўлишиб оламиз ва имкон қадар битта вақтда барча учрашувларни кўрамиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сречко Катанец: "Эртага асосий таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди. Иккинчи таймда ёшларга имкон берамиз"